• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чегарадаги қонунбузарлик ёки «зўровонлар»нинг танобини ким тортади?

    Туркий халқлар бир илдиздан ўсиб чиққан улкан дарахтга ўхшайди. Шу дарахтнинг ер юзига кенг соя берадиган икки йирик шохларидан бири қозоқ халқи бўлса, бошқаси ўзбек халқидир. Бир теран томирдан сув ичган икки халқнинг кенг ва чуқур маъноли маданияти, урф-одатлари, қадриятлари бир-бирига туташ, ўзаро ҳамоҳанг ва уйғун. Биргина «Алпомиш» достонини оладиган бўлсак, унинг ўзбекча ва қозоқча талқинлари бўлиб, иккиси ҳам китобсеварларга завқ, мардлик, матонат ва бағрикенглик туйғуларини сингдиради. Қардошлик ва биродарлик ришталари асрлар оша қондошлик, қариндошлик, қуда-андаликка уланиб кетган, деб ёзади «Kun.uz».

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Айниқса, кейинги йилларда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг дўстлик ва ҳамкорлик муносабатлари мустаҳкамланди. Икки давлатнинг маданий алоқалари кенг қулоч ёйди, янада равнақ топди. 2018 йилнинг Қозоғистон Республикасида Ўзбекистон йили, 2019 йили Ўзбекистонда Қозоғистон йили деб эълон қилингани улкан тарихий воқеа бўлиб, қардош халқлар ўртасидаги дўстликнинг мустакамланишига ҳисса қўшмоқда.

    Бир денгизга туташган дарёлардан сув ичиб, олис мозийдан бугунги кунгача дўст-қадрдон бўлиб яшаётган ўзбек ва қозоқ халқи биродарлик алоқаларининг янада мустаҳкамланиши, давлатлараро муносабатларнинг кенгайишида давлат раҳбарининг Қозоғистонга амалий ташрифи давомида имзоланадиган бир қатор ҳужжатлар, икки мамлакат маданият кунлари доирасида ўтказилган ва ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирлар икки халқ орасидаги дўстлик алоқаларининг барқарор бўлишида катта аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, мамлакатлар ўртасида яхши қўшничилик муносабатлари янада мустаҳкамланмоқда. Айниқса, чегаралардаги тўсиқларнинг олиб ташланганлиги, икки давлат фуқароларининг борди-келдилари белгиланган тартиблар асосида йўлга қўйилгани ҳар иккала тарафда яшовчи аҳоли учун қулайликлар туғдирди. Лекин сўнгги пайтларда ўзаро қўшничилик алоқалари борасида баъзи нохуш ҳолатлар содир бўлаётгани кишини ранжитади.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»

    Сўнгги вақтларда Қозоғистон Республикаси, Туркистон вилояти, Махтаорол туманининг «Атамакен» чегара божхона постида коррупция, таъмагирлик ва фирибгарлик иллатлари тобора илдиз отиб бормоқда. Ачинарлиси шундаки, ушбу иллатларнинг асосий жабрдийдалари бевосита Ўзбекистон фуқаролари эканлиги ҳақида тезкор маълумотлар олинмоқда.

    Хусусан, «Сирдарё» чегара божхона пости орқали ҳаракатланаётган йўловчилардан бири билан ўтказилган суҳбат жараёнида салбий ҳолатни мисол келтирамиз.

    Жумладан, жорий йилнинг август ойида Қозоғистондан Ўзбекистонга ўтиш мақсадида «Сирдарё» чегара божхона постига Nexia русумли енгил автотранспорт воситасини бошқариб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Шарапов Улуғбек (исми ўзгартирилди) билан содир бўлган қуйидаги ҳолат кишини ташвишга солади:

    Маълум бўлишича, Улуғбек Шарапов Россия Федерациясининг Оренбург шаҳрида ошпазлик ҳамда ҳайдовчилик қилиб пул топиб келади. У ҳозирда меҳнат таътилига чиққанлиги сабабли ўзининг доимий яшаш манзили Сурхондарё вилоятининг Денов туманига кетаётганида Қозоғистон Республикасининг «Атамакен» чегара божхона пости орқали ўтиш вақтида бир қатор сунъий тўсиқларга дуч келган.

    Жумладан, Улуғбек Шарапов ҳамроҳи билан юқорида қайд этилган автотранспорт воситасида Россия Федерациясининг Оренбург шаҳридан йўлга чиқиб, Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали Ўзбекистонга ўтиш учун Қозоғистон Республикасининг «Атамакен» чегара божхона пости дарвозаси олдига келган.

    Шу вақтда чегара пости дарвозаси олдида турган қуролланган ҳарбий хизматчининг ёнида фуқаролик кийимида бўлган ва ўзини «Чингиз» деб таништирган, қозоқ миллатига мансуб, ёши тахминан 25 лардаги йигит пайдо бўлиб, ўз-ўзидан «нега сенлар берухсат пост дарвозаси олдигача кириб келдиларинг» деб Улуғбек Шарапов ва унинг ҳамроҳига бақириб кетган (ҳақорат қилган). У.Шарапов чегара постидан ўтиш учун кимдан рухсат олиш кераклигини сўраганида, ўзини «Чингиз» деб таништирган шахс «мендан сўрашларинг керак, чой пулини берасанлар, бўлмаса бу ерда сенларга йўл йўқ, агар тегишли тўлов бўлса, мен шу бугуннинг ўзида сизларни Ўзбекистонга ўтказиб юбораман» деб айтган. Сўнгра уларни қўрқитиб, алдаб, автомашинаси билан бирга ўз уйига олиб кетган.

    «Чингиз» ўз уйида Улуғбек Шарапов ва унинг ҳамроҳини ҳеч қандай сабабларсиз уриб-сўкиб, қўрқитиб бир миллион сўмдан ортиқ пулини олиб қўйган ва автомашинани ўз уйидан чиқариб юбормаслик чорасини кўриб, ўзи эса уйидан чиқиб кетган.

    Шунингдек, Улуғбек Шарапов «Чингиз»нинг уйига борган вақтида унинг ҳовлисида Ўзбекистон фуқаросига тегишли Largus русумли енгил автомашина турганлигини, ушбу автомашина ҳайдовчисини ҳам фирибгарлик йўли билан алдаб, ўз уйига олиб келганлигини ва уларнинг 400 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини олиб қўйиб, сўнгра уйидан чиқариб юборган экан.

    Улуғбек Шарапов «Чингиз» уйда йўқлигидан фойдаланиб, унинг уйидан қочган ва «Атамакен» чегара божхона постига етиб борган. Бироқ, у ерда тасодифан яна «Чингиз»га дуч келган ва унга яна қўшимча 3000 Россия рублини (тахминан 390 000 сўм) бериб, ушбу чегара божхона пости орқали Ўзбекистонга ўтган.

    «Атамакен» чегара божхона постидан ўтиш учун Улуғбек Шарапов «Чингиз» исмли ўртакашга тахминан 1 миллион 500 минг сўм пулни «пора» сифатида берган.

    Қозоғистон Республикасининг «Атамакен» чегара божхона постида хизмат олиб бораётган чегара ва божхона ходимлари, ушбу пост ҳудудида ноқонуний фаолият олиб бораётган, «Чингиз»га ўхшаган «ўртакашлар»га нисбатан ҳеч қандай чора кўра олмасликлари, «ўртакашлар» чегара ўтказиш пости бошлиқларига ҳам буйруқ оҳангида гапиришлари, юқорида қайд этилган ҳолатлар бўйича фуқаролар ўша жойдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларига қилган мурожаатлари ҳеч қандай натижа бермаган.

    Шунга ўхшаш ҳолатларни таҳлил қилиш давомида Қозоғистон Республикасининг барча чегара ўтказиш постларида, шу жумладан, Россия ва Хитой давлатлари билан чегарадош бўлган чегара постларида ҳам мавжудлиги маълум бўлди. Ички йўллардаги ЙПХ постларида ҳам сўралган пул маблағи берилмаса, автомашинада ҳаракатланишда муаммоларга дуч келиниши, агарда «пора» (пул) берилса ҳеч қандай муаммолар бўлмаслиги аниқланди.

    Бу каби ҳолатларни қандай изоҳлаш мумкин? Ўтган йили икки давлат (Ўзбекистон ва Қозоғистон республикалари) раҳбарлари ўртасидаги ўзаро келишувга асосан, чегаралардан ўтиш тўғрисидаги белгиланган тартибларга кўра, фуқароларнинг ҳеч қандай муаммосиз қўшни давлатга ўтишлари ва қайтишлари учун имконият яратилганлиги барчага маълум. Лекин мавжуд қонунларни, чегарадан ўтиш тартиб-қоидаларни менсимаган, унга амал қилмаган, айрим кимсалар ўзларининг ноқонуний ҳаракатлари оқибатида юқоридаги каби юз берган салбий ҳолатлар фуқароларда норозилик уйғотиши, мамлакатлар орасидаги дўстона алоқалар ва ўзаро ҳамжиҳатликка раҳна солиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўришса, айни муддао бўлар эди.

    29.09.2019, 22:25   Изоҳ (0)   50687
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёевдан ёрдам сўраган беморнинг видеомурожаатига Сурхондарё вилоят ҳокимлиги муносабат билдирди (видео)

    29.09.2019, 19:18

    Тошкент жаҳоннинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рейтингида 2-ўринни эгаллади. «Ўзгидромет» ушбу маълумотга муносабат билдирди 

    29.09.2019, 14:18

    Ўзбекистонда 2019 йилда салкам 3 млрд сўмлик импорт маҳсулотининг талабга жавоб бермаслиги аниқланди

    29.09.2019, 13:55

    «Ўзстандарт» электротехника импортини чеклаш таклифи юзасидан тушунтириш берди

    29.09.2019, 13:10

    МИБ Андижонда газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат бюджетига 4 миллиарддан ортиқ миқдорда зарар етказганлик ҳолатини аниқлади

    29.09.2019, 12:23

    «Ўзстандарт»: Хорижда ишлаб чиқарилган товарларда давлат тилидаги тамға йўқлиги истеъмолчилар ҳуқуқлари поймол қилинишига олиб келади

    29.09.2019, 11:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд беш кунлик можарода қўлга тушган икки нафар Камбоджа аскарини юртига қайтарди

    Дунё | 3 август, 14:51

    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим

    Реклама | 3 август, 10:30

    “Ўзгидромет” ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди  

    Ўзбекистон | 3 август, 14:40

    Озарбайжон гази Туркия орқали Сурияга етказиб берилади

    Дунё | 3 август, 14:15

    “Ан-Насср” Роналдунинг тавсияси билан Фернандешни сотиб олмоқчи

    Спорт | 3 август, 13:55

    Ўзбекистонда айрим боғча болалари учун ҳар ой 618 минг сўмдан берилади

    Ўзбекистон | 3 август, 13:29

    БАА Мисрдан ярим миллиондан ортиқ ғазоликни таъминлаш учун етадиган сув қувури тортиб келади

    Дунё | 3 август, 12:55

    UNICEF: Ғазода ҳар учинчи одам кунларни очлик билан ўтказади, болалар эса ҳалок бўлиш хавфи остида

    Дунё | 3 август, 12:09

    Болалар ертўлада яширилган: Тошкентда ноқонуний диний таълим берилган хонадонлар аниқланди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 11:42
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.