Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик боксчи Бектемир Мелиқўзиев ноябрь ойида ўзининг проф боксдаги учинчи жангини ўтказади, дея хабар қилмоқда GoSport.
Маълум қилинишича, Мелиқўзиев 26 ноябрь куни АҚШда бўлиб ўтадиган бокс кечасида рингга кўтарилади. 10 раунддан иборат жанг WBA минтақавий чемпионлик камари учун кечади. Бироқ Бектемирга ким рақиблик қилиши ҳозирча номаълум бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Мелиқўзиев аввалроқ аргентиналик Мартин Фидел Риос ва мексикалик Рикардо Луна Флоресга қарши баҳс олиб борган ҳамда уларни нокаут эвазига мағлубиятга учратганди.
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)