27 сентябрь, жума куни Қашқадарё вилоятида жойлашган «Шимолий Муборак» газ конденсати конида Ўзбекистонда илк бор Eriell Group компанияси гидравлик парчалаш (ГРП) услубидан фойдаланган ҳолда юра давригача бўлган қатламлардан кунига 400 минг метр куб газ оқимини олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Газли объект «Шимолий Муборак» конида 53-сонли қудуқни бурғулаш ва ўзлаштириш натижасида аниқланган. Шу тарзда палеозой фундаментида жойлашган юра давригача бўлган қатламларда унумдор горизонт аниқланди (шамоллатиш қобиғи).
«Таъкидлаш керакки, мамлакат ҳудудида илк бор ушбу қатламлардан саноат гази олингани аҳамиятлидир.
Ҳозирги пайтда тадқиқотчилар газ ва конденсатнинг саноат тавсифларини ва товар хоссаларини ўрганиш мақсадида ишга киришди.
Келгусида ушбу қатламлар «Жанубий Муборак», «Шумак» ва «Шўртепа» конларида ҳам аниқланиши мумкин. Ушбу газли объект разведкагача хоссага эга бўлиб, айни дамда қидириш-баҳолаш ишлари давом эттирилмоқда», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)