27 сентябрь, жума куни Бекобод шаҳар 15-сонли мактабгача таълим муассасасининг 14 нафар вояга етмаган тарбияланувчиси шаҳар Тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар шифохонасига қорин оғриғи кассалиги билан мурожаат қилгани ҳақида хабар берилган эди.
Тиббий текширув натижасига кўра, 14 нафар вояга етмаган тарбияланувчига «ўткир диарея гастро энтерит» ташхиси қўйилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу ҳолатни назорат остига олган.
Ҳолат юзасидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлардан намуналар олинган ва текшириш учун вилоят Давлат санитария эпидемология назорат марказига юборилган.
Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)