• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда нима учун судьяларнинг энг кичик ёши 35 этиб белгилангани айтилди

    «Gazeta.uz» Ўзбекистондаги судьялар ёшига доир «Нима учун судьяларнинг энг кичик ёши 35 этиб белгиланди?» номли мақола чоп этди. Унда Олий суд судьяси, Судьялар олий малака ҳайъати раиси Мўмин Астанов бу масалага батафсил тўхтатиб ўтган. Қуйида мақола тўлиғича ҳавола этилди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Маълумки, 10 сентябрь куни «Баъзи давлат ор­ганларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун қабул қилинди.

    Янги қонун билан «Судлар тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларга муҳим ўз­гартиш ва қўшимчалар киритилди.

    Хусусан, судьялар корпусини етарли ҳаётий тажрибага эга юқори малакали юристлар орасидан шакллантириш мақсадида «Судлар тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунларга судьялар ёшини ўттиз беш ёшгача оширишни назарда тутувчи ўзгартиш киритилди.

    Статистик маълумотларга кўра, жиноий ишлар бўйича 343 нафар судьянинг 76 нафари, яъни 22,2 фоизи 35 ёшга тўлмаган. Ушбу судьялар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бир қанчаси юқори босқич судлари томонидан бекор қилинган.

    Аниқланишича, бекор қилинган қарорлардан аксария­тининг қабул қилинишига судьялар томонидан процессуал ҳуқуқ нормалари нотўғри қўлланилиши оқибатида йўл қўйилган. Содда қилиб айтганда, бунда судьяларнинг ёшлиги ва тажрибасизлиги панд берган.

    Президентнинг 2018 йил 28 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатида суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш мақсадида судьяликка номзодларни танлаш ва тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш лозимлиги таъкидлангани бежиз эмас. Зеро, судья­лар корпусини шакллантириш тизимини суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига тўлиқ мослаштириш талаб этилади.

    Шунингдек, бу жараёнда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш зарур. Бунинг учун туман, шаҳар ва вилоят суди судьяларини танлаш ва тайинлаш вазифасини, давлат раҳбари уқтирганидек, Судьялар олий кенгаши тўлиқ ўз зиммасига олиши мақсадга мувофиқдир.

    Президент томонидан илгари сурилган мазкур таклифларни амалга ошириш мақсадида янги қонун билан «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 63-моддаси (Судьяларни сайлаш ва тайинлаш тартиби), 72-моддаси (Судьянинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш) ва «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасига (Кенгаш ваколатлари) Кенгаш томонидан туман, шаҳар, вилоят ва Қорақалпоғистон Республикаси суди судьяларини тайинлаш ва лавозимидан озод этиш масалаларини Ўзбекистон Президентининг розилигисиз мустақил кўриб чиқишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилди.

    «Судлар тўғрисида»ги қонуннинг 661-моддасида Олий суднинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши Ўзбекистон Президенти томонидан, бошқа судларнинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёши судьянинг розилиги билан Судьялар олий кенгаши томонидан беш йилгача узайтирилиши белгиланган. Бироқ ушбу тартиб «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунда назарда тутилмаган эди.

    Шу сабабли «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддаси Олий суднинг судьяси лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини судьянинг розилиги билан беш йилгача узайтириш ҳақида Ўзбекистон Президентига тақдимнома киритиш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар судлари, Тошкент шаҳар суди, туманлараро, туман (шаҳар) ва ҳарбий судларнинг судьялик лавозимида бўлишнинг энг юқори ёшини судьянинг розилиги билан беш йилгача узайтириш тартибини назарда тутувчи норма билан тўлдирилди.

    Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддаси:

    • судьялар ва ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзоларига нисбатан хизмат текширувлари ўтказиш;
    • ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Кенгаш аъзоларини интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишни назарда тутувчи;
    • давлат органларидан ва бошқа ташкилотлардан, шунингдек, мансабдор шахслардан ҳамда фуқаролардан Кенгаш фаолияти билан боғлиқ зарур ахборотни, ҳужжатларни ва бошқа материалларни сўраб олиш ваколатларини назарда тутувчи нормалар билан тўлдирилди.
    «Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунга киритилган янгиликлар ҳақида гап борар экан, захирага киритилиши истагини билдирган номзоднинг аризасини икки ой ичида кўриб чиқиш, судья­лик ёши ўттиз беш ёшгача оширилиши муносабати билан судьялик лавозимларига номзодлар захирасининг ёшини ўттиз ёш­дан ўттиз уч ёшгача оширишни назарда тутувчи ўз­гартиришларни ҳам алоҳида таъкидлаш даркор.

    Бундан ташқари янги қо­нун билан судьяни ваколат муддати тугаганидан сўнг судьялик лавозимига ва бошқа судьялик лавозимига тайинлаш тартиби алоҳида 24−1-моддада белгиланди.

    Жумладан, ушбу моддада Кенгашнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг раислари, раис ўринбосарлари ва судьялари, Ўзбе­кис­тон Республикаси Ҳарбий суди раиси, туманлараро, туман, шаҳар, ҳарбий судлар раислари ва судьялари лавозимларига номзодлар бў­йича жамоатчилик фикрини ўрганиш, судьянинг ваколат муддати тугаганидан кейин уни судьялик лавозимига муносиблиги ёки номуносиблиги ҳақидаги масалани кўриб чиқиш муддати, агар судья ўзи даъвогар бўлган лавозим талабларига жавоб бермаса, Кенгашнинг уни қуйи судьялик лавозимига кўриб чиқиш масаласини кун тартибига киритиш ҳуқуқи белгиланган нормалар назарда тутилди.

    27.09.2019, 21:58   Изоҳ (0)   15830
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хоразмдаги қишлоқда болалар ўқишга таксида қатнашга мажбур бўлмоқда

    27.09.2019, 21:14

    Бош прокуратура Бекободдаги боғчада болаларнинг овқатдан заҳарланиш ҳолати юзасидан текширув ўтказмоқда

    27.09.2019, 20:15

    Қашқадарёда 100 дан ортиқ ноёб тоғ арчалари кесилгани аниқланди

    27.09.2019, 19:59

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бекободда боғча болалари билан рўй берган овқатдан заҳарланиш ҳолати назоратга олинганини маълум қилди

    27.09.2019, 19:27

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги Чустдаги тўйда овқатдан заҳарланган 18 киши соғломлаштирилиб, уйга жавоб берилганини маълум қилди

    27.09.2019, 18:58

    Европа инвестиция банки Оролни қутқариш учун 100 млн доллар ажратади

    27.09.2019, 18:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35

    АҚШда Facebook’да Трампга таҳдид қилган эркак қамоққа олинди

    Дунё | 12 июл, 21:35

    Шарфга ўралиб қолган раққоса, бедарак йўқолган бош вазир — ғайриоддий ва шубҳали тарзда ҳалок бўлган дунё машҳурлари

    Дунё | 12 июл, 21:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.