Тошкентнинг «Локомотив» клуби ҳимоячиси Анзур Исмоилов Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолиятини тугатишга қарор қилди. Бу ҳақда Анзурнинг ўзи расман маълум қилди.
«Терма жамоада озми-кўп ўйнадим ва доим бор кучим билан ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Буёғига эътиборимни фақат клуб футболига қаратмоқчиман. Ўз фикримни ЎФА терма жамоалар бўлимига етказдим. Ўйлайманки, улар мени тўғри тушунади. Жаҳон Чемпионати саралаш баҳсларида бош жамоамизга омад тилаб қоламан», — дейди Анзур Исмоилов.
Маълумот учун, Анзур Исмоилов миллий жамоада 104 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та голга муаллифлик қилган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)