2020 йил 8—26 январь кунлари Таиланд пойтахти Бангкокда 23 ёшгача футболчилар ўртасида навбатдаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
26 сентябрь, пайшанба куни мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташланди. Унга кўра жамоалар 4 тадан 4 та гуруҳга бўлинди. Любинко Друлович бошчилигади Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси мусобақани «C» гуруҳида бошлайдиган бўлди. Ўзбекистонлик футболчилар гуруҳда Жанубий Корея, Хитой ҳамда Эрон термаларига қарши баҳс олиб боради.
Қайд этиш жоиз, 2020 йилги Олимпиада ўйинлари Японияда бўлиб ўтади. Агарда Япония термаси ярим финалга қадар етиб борса, у ҳолда мусобақада 4-ўринни қўлга жамоа ҳам Олимпиада йўлланмасини қўлга киритади.
- «А» гуруҳи: Таиланд, Ироқ, Австралия, Баҳрайн.
- «Б» гуруҳи: Қатар, Япония, Саудия Арабистони, Сурия.
- «C» гуруҳи: Ўзбекистон, Жанубий Корея, Хитой, Эрон.
- «Д» гуруҳи: Вьетнам, КХДР, Иордания, БАА.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)