Самарқанднинг «Динамо» клуби бош мураббийи Даврон Файзиев эгаллаб турган лавозимини тарк этди.
Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, Даврон Файзиев ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган. Яқин орада унинг ўрини ким эгаллаши маълум қилинади.
Маълумот учун, «Динамо» Ўзбекистон Суперлигасида кетма-кет саккизта ўйиндан буён мағлубиятга учрамоқда. Самарқандликлар мусобақа жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)