«Арсенал» клубининг собиқ ҳужумчиси Эммануэль Адебайор «Пахтакор»га ўтиши мумкин эди. Бу ҳақда «шерлар» бош мураббийи Шота Арвеладзе Alter Ego дастурига берган интервьюсида маълум қилди.
«Биз Адебайорни олиб келишга яқин эдик. Бироқ унинг учун курашда турк клуби ютиб чиқди.
Ҳозир дарвозабон ёки ҳимоячи олиб келишнинг кераги йўқ. Менга қолса «Пахтакор»га кучли ҳужумчи олиб келган бўлардим. Масалан: Роберт Левандовски, Антуан Гризманн ёки Златан Ибраҳимович», — дейди мутахассис.
Маълумот учун, Адебайор фаолияти мобайнида «Монако», «Манчестер Сити», «Реал Мадрид» ва «Тоттенҳэм» жамоаларида ҳам тўп сурган. 35 ёшли футболчи 2019 йилнинг ёзида «Истанбул Башакшеҳир» клубидан «Кайсериспор»га ўтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)