2019 йил 26—27 сентябрь кунлари Россиянинг Қозон шаҳрида молиявий институтлар кунига бағишлаган форум ўтказилди.
Форумда 60 дан ортиқ банк ва молиявий институтлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш ҳамда инвестицион ҳамкорлик истиқболлари мавзуларида фикр алмашилди.
«Микрокредитбанк» АТБ бошқаруви вакилларидан иборат делегация ушбу форумда иштирок этиб, бир неча молиявий институтлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш юзасидан музокаралар ўтказди.
2019 йил 27 сентябрь куни «Микрокредитбанк» ва Россиянинг «Ак Барс» банки билан савдони молиялаш бўйича келишув имзоланди.
Келишувга кўра, «Микрокредитбанк» АТБ мижозларига уларнинг ташқи савдо шартномалари бўйича кредитлар ажратилади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)