Инқилобий ва инновацион саноат бу — Sharda—Ўзбекистон университетини тасвирлаш учун тез-тез ишлатиладиган сўзлардир.
Президент махсус қарори асосида ташкил этилган Sharda—Ўзбекистон университети таълимни замонавий сўнгги технологиялар билан уйғунлаштириш борасида етакчи ўринни эгаллайди. Университет олий таълим ва тадқиқот соҳаларида биргаликда ишлашга интилади.
Sharda—Ўзбекистон университети Фарғона водийсидаги биринчи мустақил хусусий университет бўлиб, евросиёлик талабалар учун таълим даргоҳига айланади ва талабалар Ҳиндистондаги Sharda университети мероси билан ўртоқлашадилар.
Бу йили Андижонда ташкил этилган Sharda университети ўзбекистонлик ёшлар учун ўзининг муҳандислик ва менежмент йўналишларидаги дастурларини таклиф этади. Таълимдаги инновацияни доимо биринчи ўринга қўювчи Sharda-Ўзбекистон университети саноат ривожланиши учун таълим нимани таъминлаши кераклигига эътибор қаратади ва кампусларда ўз талабалари учун янги имкониятларни яратиб беришга интилади.
Халқаро таълимнинг яратилиш тарихи
Ўн йил ичида миллий ва халқаро талабалар ўз орзуларини амалга оширишда биз билан бирга бўлдилар ва университетни Ҳиндистондаги энг яхши университетлардан бирига айлантирдилар.
Бугунги кунда университет 80 дан ортиқ мамлакат ва Ҳиндистоннинг 32 та шаҳридан келган талабаларни ўз орзуларини амалга ошириш ва ўз соҳаларида еткачилардан бўлишлари учун турли хил имкониятларни тақдим этмоқда.
Ҳиндистондаги Sharda университети муҳандислик, менежмент, ҳуқуқ, фундаментал фанлар, санъат, оммавий ахборот воситалари ва журналистика, дизайн, фелдшерлик, тиббиёт, стоматология, тиббиёт ходими, фармацевтика, тиллар, таълим, мода, гуманитар фанлар, ҳамширалик ва малакаларни ривожлантириш йўналишлари бўйича 216 дан ортиқ дастурларни таклиф қилади. Бу Осиёдаги кўп тармоқли таълим ва талабалар учун кредит тизимини тақдим этадиган кам сонли университетлардан биридир. Sharda Университетининг дунё миқёсида нуфузли ўринларда туради, мисол учун, университет 9 йилдан бери «энг яхши хусусий университетлар» рўйхатидан жой олиб келмоқда.
Forbes нашрига кўра Sharda университети энг кўп халқаро талабаларга эга бўлган Ҳиндистондаги биринчи рақамли таълим даргоҳидир. Шунингдек, университет кўплаб давлат ва халқаро ташкилотлар томонидан тан олинган ва аккредитациядан ўтган.
Халқаро университети бўлиш орқали Куртин технология универистети, Гарвард бизнес мактаби ва Миссури штати университети каби дунёнинг 180 дан ортиқ университетлари билан талабалар ва ўқитувчилар алмашинув каби дастурлар бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган. Бу эса талабалар учун имкониятлар дунёсидир.
Махсус инфратузилмага эга академик марказ
Sharda университети талабаларга энг ажойиб тажрибаларни тақдим этишга ҳаракат қилади. Университет ўзининг улкан имкониятларига ва ривожланган инфратузилмасига эга бўлиб, халқаро стандартларга жавоб берадиган мамлакатдаги энг нуфузли университетлардан бири ҳисобланади. Бу эса университетнинг ҳар бир аъзосига хавфсиз, қулай ва технологияларга бой муҳитни яратади.
Янги ва самаралироқ технологиялар ёрдамида талабаларнинг ўқув тажрибасини ривожлантиришга йўналтирилган университет технологик жиҳатдан такомиллашган ўқув хоналаридан иборат. Кондиционерларга эга хоналар, ўқув хоналари, бир нечта кутубхоналар, замонавий семинар хоналари ва турли жиҳозланган аудиториялар талабаларни тармоқ орқали алоқаларни амалга ошириш имконини беради.
Университет ресурс маркази орқали талабаларни аудио-визуал воситалар билан таъминлайди. Университет қулай ётоқхона, тиббий ёрдам (Sharda касалхонаси), замонавий спорт зали ва автотураргоҳга (талабалар ва ходимлар учун) эга. Университетнинг кампуси экологик тоза муҳитга эга, чунки у ер тутунсиз ҳудуд бўлиб, қуёшдан электр токини олиш, ёмғир сувини йиғиш ва қоғозни қайта ишлаш каби сўнгги технологиялар мавжуд. Университет талабалар ва ходимларнинг хавфсизликларини таъминлаш учун CCTV камералари билан тўлиқ таъминланган.
Илғор инновацион дастурлар
Университет бир қатор академик йўналишлар бўйича кенг қамровли илмий дастурларни, шу жумладан, халқаро талабалар учун мослаштирилган инглиз тилидаги дастурларни таклиф этади. Келгуси йилларда Sharda—Ўзбекистон университети Осиёдаги етакчи илмий ва инновацион тадқиқот марказларидан бири бўлиши кутилмоқда.
Яқин келажакда муҳандислик, менежмент, тиббиёт, стоматология, ҳуқуқ, архитектура, дизайн, журналистика ва оммавий коммуникациялар, компьютер дастури, фундаментал фанлар, ҳамширалик, биотехнология, озиқ-овқат технологияси, фармацевтика, физиотерапия, таълим, тиллар, анимация, қишлоқ хўжалиги, тасвирий санъат ва ҳужайра ва саратон биологияси йўналишлари ҳам очилиши кутилмоқда.
Sharda—Ўзбекистон университети инсоният манфати учун тадқиқотлар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўплаб марказларни яратишни кўзда тутади. Талабалар саноат лойиҳалари ва реал ҳаётдаги мисоллар орқали фанларни ўрганишади ва Sharda университети ўз ҳамкорлари билан алмашинув дастурлари бўйича талабаларни 1 ойдан 6 ойгача чет элда ўқиш имконини беради.
Sharda университетининг муҳандислик дастурлари инновацион таълимни таъминлашга қаратилган. Ушбу дастурлар янги муҳандисларга турли хил муҳандислик функциялари тўғрисида амалий тушунчага эга бўлишга ва хусусий тармоқларни ўстиришга ёрдам беради. Информатика муҳандислигидан тортиб то биотиббиёт муҳандислигига қадар талабаларнинг қизиқишларини аниқлаш учун турли хил дастурлар мавжуд. Муҳандислик дастурлари талабаларни инсон ва жамият эҳтиёжларини қондириш учун ечимларни ўйлаш ва бу соҳадаги рақобатда устун келишларига ундайди.
Менежмент дастурлари эса талабаларни бизнес ва менежментдаги муҳим касбий тажрибаларга эга бўлишлари учун тузилган. Ушбу дастурлар талабаларни иқтисодиёт, статистика, математика, бухгалтерия ва психология фанлари орқали бошқарув амалиёти ва ташкилотларнинг фаолияти билан таништиради. Ўқув дастури мантиқ ва таҳлилдан фойдаланган ҳолда талабаларнинг танқидий фикрлаш ва муаммоларни ҳал қилиш кўникмаларини ривожлантиришга ёрдам беради.
Шунингдек, ушбу дастурлар бошқаришнинг амалий маҳоратини ривожлантиради, жумладан, жамоа билан ишлаш, таҳлил ўтказиш ва натижаларни аниқлаш. Талабалар юқори малакали ва тажрибали устозлар раҳбарлиги остида таълим олишади ва истеъдодларини ривожлантириш учун бошиданоқ қимматли билимларни олишни бошлашади. Ундан ташқари университет истеъдодли талабалар учун 100 фоизгача бўлган грантларни тақдим этади.
Технология йўналишидаги талабалар ўқув дастурининг бир қисми сифатида Ҳиндистонда 6 ой мобайнида ишлаш имкониятига ҳам эга. Барча фанлар инглиз тилида олиб борилади, бу эса талабалар келажакда дунё бўйлаб карьера қилишларига имкон яратади. Университет техник ва маданий тадбирлар орқали талабалар ўртасида шахсий кўникмаларни шакллантиришга йўналтирилади.
Sharda—Ўзбекистон университети Fortune 500 компаниялари билан ишлашни орзу қилганлар учун энг яхши маскандир. Ҳозирда Sharda—Ўзбекистон университети ёзги амалиёт ва кампуснинг жойлашувига боғлиқ вазифалар устида иш олиб боряпти. Microsoft, Amazon, IBM каби етакчи компаниялар Sharda университети кампусига янги кадрларни ишга қабул қилиш мақсадида ташриф буюради.
Sharda университети мамлакатларнинг ўсиш механизмини бошқарадиган ишчи кучини таъминлаши учун тан олинади. 350 дан ортиқ йирик ташкилотлар университет кампусига кадрларни ишга қабул қилиш ва ёзги амалиётларга йўналтириш учун ташриф буюришади, бу эса университетнинг йиллик фаолият тақвимининг ажралмас қисми ҳисобланади. Университет талабалар энг сўнгги ютуқлар ва чуқур билимларга эга бўлишлари учун мунтазам равишда семинарлар, меҳмонлар билан конференциялар ҳамда корпоратив учрашувларни ташкиллаштиради.
Карьера маркази талабаларни ишга жойлашишлари жараёнини осонлаштириш учун суҳбатлар, ёзма тестлар ва интервьюларни ташкиллаштиради. Бутун мамлакат бўйлаб иш берувчи компаниялар талабаларни ишга қабул қилиш учун мунтазам тарзда ташриф буюришади. Sharda Университет Институтларидаги мақсади университет ўз талабаларини бошқа олийгоҳдаги талабалардан ажратиб туришдир. Мақсад шунчаки битирувчиларни тайёрлаш эмас, балки жаҳон стандартларига мос билимли кадрларни тайёрлашдир. Sharda Groupнинг саноатдаги ҳамкорлари TCS, Larsen, Turbo, Ranbaxy Laboratories, Pepsi, Samsung, Infosys, Wipro ва бошқалардир.
Кўп маданиятли жамоани яратиш
Sharda—Ўзбекистон университети талабалари Ўзбекистондаги кўп маданиятли кампусларда жойлашган жамоаларнинг бир қисмига айланишади. 80 дан ортиқ мамалакатдан келган талабаларни дўстона кутиб олишдан асосий мақсад маданий турфа хилликни англаш, шахсий ва академик ўсиш, етакчилик маҳоратини оширишдир. Университет ушбу мақсадларга эришиш эришиш учун таълим дастурларини бойитиш, доимий тренинглар олиб олиш ва маданий тадбирларни амалга оширади.
Университет юқори даражадаги илмий ва шахсий тажрибани ҳар бир талабага тақдим этади. Талабалар ўзларининг етакчи халқаро академиклардан иборат универистет жамоасига қўшиладилар.
Кампусда кўп маданиятлар мавжудлиги ажабланарли эмас, аммо Sharda университети жамоатчилик туйғусини шакллантиришга ва талабаларни энг илғор ўқув муҳитини ярата олиши билан ажралиб туради.
Онлайн рўйхатдан ўтиш учун шу иловани босинг www.shardauniversity.uz
Маълумот учун телефонларимиз:
+99 895 420 09 09
+99 890 524 37 00
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)