Ўзбекистонда 63 та компаниянинг давлат улуши сотувга қўйилади. Вазирлар Маҳкамаси шу ҳақда 24 сентябрь, сешанба куни тегишли қарор қабул қилди, дея хабар беради Spot.
Ушбу қарорнинг лойиҳа жараёнида 158 та компания бўлган. Шу тариқа, давлат яна 100 га яқин компаниядаги улушини сотмай туришга қарор қилган.
Тасдиқланган рўйхатда «Ипак йўли» банки, «Узэлтехпром-Моторола-Телеком-Радио», «Газавтоматика» ва бошқа компанияларни кўриш мумкин.
Уларнинг аксариятида 25 фоиз улуш таклиф этилмоқда, бироқ давлат улуши бундан кўп ёки кам бўлганлари ҳам бор. Жумладан, «Ипак йўли» банки (0,41 фоиз), «Чотқол» МЧЖ (12,5 фоиз), «Бухороагрофрукт» (1,9 фоиз) шулар жумласидан.
Изоҳ (0)