Ўзбекистон мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган эди. Орденга қўшиб бериладиган мукофот пулини вилоят ҳокими рус миллий маданий маркази вилоят бўлимига совға қилди, деб хабар беради «Auz.uz».
«Мазкур маблағ бизга кутилмаган совға бўлди. Ундан фаолиятимиз самарадорлигини оширишда фойдаланамиз», — дейди марказ вилоят бўлими раҳбари Елена Бабенко.
«Меҳнат шуҳрати» орденини таъсис этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўра, орден билан мукофотланган шахслар энг кам иш ҳақининг қирқ баробари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофотини ҳам олади.
Изоҳ (0)