Собиржон Рустамов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».
Собиржон Рустамов (1968 йилда туғилган) 1993 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Солиқ тизимидаги фаолиятини Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларни солиққа тортиш, тушумини таҳлил ва назорат қилиш бўлими давлат солиқ бош инспектори лавозимидан бошлаган.
«У янги лавозимга тайинлангунга қадар Каттақўрғон шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасида ишлаган», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)