Италиянинг Милан шаҳридаги «Ла Скала» опера театрида 23 сентябрь, душанба куни ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими бўлиб ўтди.
Аргентина терма жамоаси ҳамда «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди ва The Best—2019 совринига эга чиқди. Унга мазкур соврин учун курашда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳамда «Ливерпуль» ҳимоячиси Виржил ван Дейк рақиблик қилди. Бироқ аргентиналик уларнинг иккисини ҳам ортда қолдира олди.
Эслатиб ўтамиз, The Best соврини 2016 йилдан буён ўз эгаларига топшириб келинади. Ўтган йили «Реал Мадрид» ярим ҳимоячиси Лука Модрич ушбу совринга лойиқ кўрилган бўлса, 2016—2017 йилларда Роналду кетма-кет икки бор йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)