• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Барселона» ютқазди, «Реал»нинг кўчасида байрам. Бензема эса тўпурарга айланди. Ла Лигада тур тафсилотлари

    20—22 сентябрь кунлари Испания чемпионатида 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. «Дарё» одатдагидек тур тафсилотлари билан ўртоқлашади.

    «Атлетико» — «Сельта»

    Фото: Twitter/@LaLiga

    Фото: Twitter/@LaLiga

    Мадридликлар клуби бу турда ҳам кутилмаганда очко йўқотди. Ўтган турда «Реал Сосьедад»га имкониятни бой берган «матрасчилар» бу гал ўз майдонида «Сельта»ни мағлуб эта олмади. Бутун учрашув мобайнида тотал устунликка эга бўлган мезбонлар ҳужумларни голга айлантира олмади. Шу тариқа «Сельта» клуби «Валенсия» ва «Севилья» қаторида Мадрид клубидан ҳам очко тортиб олди.

    Диего Симеоне жамоаси сўнгги уч ўйинда бир мағлубият ва икки дуранг қайд этди. «Атлетико» Чемпионлар Лигаси доирасида «Ювентус» билан дуранг ўйнаганди (2:2). Мазкур йўқотишлар мадридликларнинг 6-ўринга тушиб кетишига сабабчи бўлди.

    «Гранада» — «Барселона»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Яна бир сенсацион натижа Гранадада қайд этилди. Амалдаги чемпион «Барселона» навбатдаги очколарни бой берди. Дастлабки дақиқаларда Рамон Азиз ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим ўрталарига яқин Альваро Вадильо ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

    Учрашувда каталонлар нафақат натижа борасида, балки ўйин томонлама ҳам рақибдан ортда кучсиз кўринди. «Барселона»нинг сафар ўйинларидаги ғалабасиз серияси етти ўйинга етди. Бундан ташқари «кўк-анорранглилар» Ла Лигада кетма-кет тўртта ўйинда икки ва ундан ортиқ гол ўтказиб юборди. Бундай натижа охирги марта Хосеп Гвардиола даврида юз берганди.

    «Севилья» — «Реал»

    Фото: Twitter/@RealMadrid

    Фото: Twitter/@RealMadrid

    Турнинг марказий учрашуви «Севилья» ва «Реал» жамоалари ўртасида кечди. Париждаги қақшатқич мағлубиятдан сўнг Зинедин Зидан шогирдларини жиддий синов кутиб турганди. Ўйин кутилганидек кескинлик ва принципиалликка бой бўлди. Мезбонлар бош мураббийи Хулен Лопетеги ва ҳимоячи Серхио Регилон собиқ жамоасига қарши ўйинда ўзини кўрсатишга уриниши тайин эди.

    Бу ўйинга «Реал» ўзгача руҳда тайёргарлик кўргани билиниб турди, илк дақиқалардан вазиятни қўлга олишга уринган мадридликлар бутун баҳс давомида рақибга дарвоза томон аниқ зарба беришга йўл қўймади. Учрашувда Карим Бензема томонидан киритилган гол ягоналигини сақлаб қолди.

    Шу тариқа «Севилья»нинг ушбу мавсумдаги мағлубиятсиз сериясига нуқта қўйилди. «Реал» эса тўрт йил деганда илк бор «Рамон Санчес Писхуан» стадионидан уч очко ишлаб қайтди.

    «Валенсия» — «Леганес»

    Фото: Twitter/@LaLiga

    Фото: Twitter/@LaLiga

    Ҳафта ўртасида Чемпионлар Лигаси 1-турида Лондонда «Челси»ни мағлубиятга учратган «Валенсия» Примерада кутилмаган натижа қайд этди. Ўтган турда «Барселона»га йирик ҳисобда мағлуб бўлган валенсияликлар бу сафар яққол аутсайдер «Леганес»га қарши баҳс ўтказди. Ушбу мавсум бирорта ҳам очко тўплай олмаган меҳмонлар номдор рақиб билан дуранг ўйнади.

    Тур рақамлари

    Ушбу турда дарвозаларга жами 19 марта тўп киритилди. Тур нафақат голга камлиги, балки нурсиз ўйинларга бойлиги билан ҳам ажралиб турди. Ҳозирча «Атлетик», «Реал» ва «Осасуна» мағлубият нималигини билмай келмоқда. «Эйбар» ва «Леганес» эса ҳали ғалабага эришгани йўқ. «Барселона» энг кўп (12 та) гол уриш билан бирга, ўтказиб юборилган (9) тўплар борасида ҳам етакчилар қаторида.

    Мусобақа жадвалидаги ҳолат

    5-турга келибоқ пешқадам жамоалар ҳам тўрт очкодан йўқотишга мажбур бўлди. Жадвалда «Атлетик» ва «Реал» 11 очкодан тўплаган ҳолда етакчи бўлиб турибди. Улардан кейин тўртта жамоада 10 очко билан кетма-кет жойлашган: «Гранада», «Реал Сосьедад», «Севилья» ва «Атлетико». «Барселона» эса 7 очко билан 8-ўринга тушиб кетди. «Валенсия» бир ғалаба ва икки дуранг билан 12-поғонада турибди.

    Ла Лига

    5-тур баҳслари

    20 сентябрь, жума

    «Осасуна»—«Бетис» 0:0

    21 сентябрь, шанба

    «Вильярреал»—«Вальядолид» 2:0

    Голлар: 1:0 — 77, пенальти Касорла, 2:0 — 89 Онтиверос

    «Леванте»—«Эйбар» 0:0

    «Атлетико»—«Сельта» 0:0

    «Гранада»—«Барселона» 2:0

    Голлар: 1:0 — 2 Азиз, 2:0 — 66, пенальти Вадильо

    22 сентябрь, якшанба

    «Хетафе»—«Мальорка» 4:2

    Голлар: 1:0 — 7, автогол Баба, 2:0 — 33, пенальти Молина, 3:0 — 63 Ньом, 3:1 — 70 Будимир, 3:2 — 77 Будимир, 4:2 — 84 Родригес

    «Эспаньол»—«Реал Сосьедад» 1:3

    Голлар: 0:1 — 18 Виллиан Жозе, 0:2 — 34 Виллиан Жозе, 1:2 — 71, автогол Сальдуа, 1:3 — 75 Исак

    «Валенсия»—«Леганес» 1:1

    Голлар: 1:0 — 21, пенальти Парехо, 1:1 — 35 Оскар Родригес

    «Атлетик»—«Алавес» 2:0

    Голлар: 1:0 — 38, пенальти Рауль Гарсия, 2:0 — 72 Муниаин

    «Севилья»—«Реал» 0:1

    Гол: 0:1 — 64 Бензема

    Мусобақа жадвали

    Фото: Twitter/ЛаЛига

    Фото: Twitter/ЛаЛига

    Тўпурарлар рўйхати

    Фото: Twitter/ЛаЛига

    Фото: Twitter/ЛаЛига

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    23.09.2019, 23:13   Изоҳ (0)   30444
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бокс бўйича Жаҳон чемпиони Шаҳобиддин Зоировга Chevrolet Tracker совға қилинди (фото)

    23.09.2019, 20:42

    Вадим Абрамов «Бунёдкор»дан кетмайдиган бўлди

    23.09.2019, 19:19

    Ван Дейк, Роналду, Месси. ФИФА бугун йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди

    23.09.2019, 18:57

    Вадим Абрамов — Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

    23.09.2019, 17:37

    Ўзбекистонлик Жаҳон чемпионлари Тошкентда кутиб олинди (фото ва видео)

    23.09.2019, 16:52

    Шомуродов тўпурар, «Ростов» эса мағлуб, «Зенит»дан голлар шоуси. РПЛда тур тафсилотлари

    23.09.2019, 16:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.