Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи Вадим Абрамов «Бунёдкор» клубидаги фаолиятини давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий сайтида маълум қилинди.
Абрамов «қалдирғочлар» билан амалдаги шартномага кўра, йил охирига қадар «Бунёдкор» жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам фаолият юритади.
Шу тариқа Абрамов терма жамоа билан биргаликда клубдаги фаолиятини ҳам давом эттиради.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)