Гаити бош вазири Фриц Уильям Мишел номзодига овоз бериш маросимида содир бўлган отишма оқибатида икки киши жароҳат олди. Отишмани сенаторлардан бири — Жан-Мари Ральф Фетье амалга оширди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
HaitiLibre нашрининг ёзишича, жароҳат олганлардан бири Associated Press агентлигининг фотомухбири. У ҳозирда шифохонада. Жароҳат олганларнинг иккинчиси — Сенат аппарати ходими.
Фетье ўзининг ушбу ҳаракатини парламент биносига киришга уринган жиноятчилардан ҳимояланиш мақсадида амалга оширганини маълум қилди.
«Мен ўзимни ҳимоя қилдим. Ҳимоя — бу муқаддас ҳуқуқ», — дея таъкидлаган сенатор.
Изоҳ (0)