• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги мактабда ўқувчи қизнинг учинчи қаватдаги деразадан тушиб кетиши бахтсиз ҳодисами ёки қасддан уюштирилган?

    Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчи қиз учинчи қават деразадасидан тушиб кетганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят халқ таълими бошқармаси «Дарё»га расмий маълумот берганди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унда келтирилишича, жорий йил 19 сентябрь куни соат 10:30 ларда Избоскан туманидаги 39-давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 11-«А» синф ўқувчиси Исмигул Ғаниева учинчи соат информатика фанидан дарс машғулоти тугаб, танаффус вақтида мактаб биносининг учинчи қаватидаги зинапоя ёнидаги деразада ўтирган ҳолатида эҳтиётсизлиги оқибатида боши айланиб, бахтсиз ҳодиса сабабли тушиб кетган.

    Ҳодиса юз берган вақтнинг ўзидаёқ ўқувчи мактабнинг масъул ходимлари томонидан Избоскан туманидаги шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган ва биринчи ёрдам кўрсатилган.Ўқувчи билан ўтказилган суҳбат жараёнида берган оғзаки кўрсатмасига кўра, ҳодиса юз берган вақтда унинг атрофида ҳеч ким бўлмаган, унга нисбатан бошқа шахс томонидан қасд қилинмаган, ўзини жонига қасд қилиш мақсадида бўлмаган, боши айланиб, эҳтиётсизлиги оқибатида тушиб кетган. Ҳозирда унинг саломатлиги яхши.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мазкур ҳолат юзасидан қизнинг ота-онаси билан ўтказилган суҳбат натижасида улар томонидан муассаса масъул ходимларига нисбатан ҳеч қандай эътирозлари йўқлиги, ҳақиқатан ҳам фарзандлари И.Ғаниева бахтсиз ҳодиса сабабли мактаб биносининг учинчи қаватидан тушиб кетганлиги, фарзанди муолажа олаётган тиббиёт муассасасида доимий назоратда эканлигини билдирганлар», — дейилган эди хабарда.

    Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида «Дарё» мухбири Избоскан туманида бўлиб, суриштирув олиб борди.

    Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бобур Долимовнинг айтишича, мактаб-интернатида 6-синфдан 11-синфгача 309 нафар ўқувчи она тили ва инглиз тили фанларидан чуқурлаштирилган тартибда таҳсил олади. Муассаса ўқувчилари турли фан олимпиадалари, кўрик-танловлар, спорт мусобақаларида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишади. Шу кунларда мактаб жамоаси 5 та ташаббус бўйича тадбирларга тайёргарлик кўраётган экан.

    Бобур Долимов. Фото: «Дарё»

    Бобур Долимов. Фото: «Дарё»

    — Ташқарига чиқиб, бино атрофини кўздан кечираётсам, бир пайт 11-синф болалари ҳамширани сўрашди. Нимага кераклигини сўрасам, синфдош қизларидан бири ҳушидан кетиб қолганлигини айтишди. Ҳар бир ўқувчига жавобгар бўлганимиз учун нима бўлганлигини билиш мақсадида болалар айтган жойга кетаётганимда уни дарвоза томонга олиб чиқишаётганди. «Тез ёрдам»ни кутмасдан ўзимиз олиб боришга ҳаракат қилдик. Қизнинг учинчи қаватдан тушиб кетганлигини йўлда билдим. Шошилинчга ташлаб келгандан кейин синфдошлари билан ҳам гаплашдим. Улар воқеа қандай юз берганидан бехабарлигини айтишди. Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    «Аслида биринчи қаватда ўқиймиз. Ўша куни жадвалга кўра учинчи соатимиз информатика эди. Информатика хонаси учинчи қаватда жойлашгани учун тепага чиқдик. Дарс кўтаринки кайфиятда ўтди. Ҳаммамиз хурсанд эдик. Танаффусга чиққанимизда Исмигул ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб, дераза олдига бориб туриб олди. Кейинги дарсга тайёргарлик кўриш учун биз пастга тушиб кетдик, у эса ёлғиз қолди. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан шум хабарни эшитдик ва олдига югурдик», — дейди синфдоши Барчиной Умаралиева.

    Сайёра Абдулаҳадованинг айтишича, уч йилдан буён ушбу синфга раҳбарлик қилиб келади. 19 нафар ўқувчининг 5 нафари қизлар ҳисобланар экан.

    Сайёра Абдулаҳадова. Фото: «Дарё»

    Сайёра Абдулаҳадова. Фото: «Дарё»

    — Ўқувчиларимнинг ҳар бирини доимий назорат қилиб тураман. Ўша куни ҳам дарслар бошланишидан олдин хонага кириб, биттама-битта суҳбат қилганман. Муаммоли вазиятни пайқамагандим. Бундан ташқари, уларнинг ўқишидан ташқари оилавий шароитига ҳам алоҳида эътибор қаратаман. Ота-оналар билан деярли ҳар ҳафта телефон орқали суҳбатлашаман. Чунки оиласида тинчлик ҳукмрон бўлган фарзанднинг билим олиш даражаси ҳам юқори бўлади. Воқеа ҳақида ҳам мен ўқувчиларимдан эшитдим.

    Нафисахон Умарова. Фото: «Дарё»

    Нафисахон Умарова. Фото: «Дарё»

    «9—11-синфлар ўсмир ёшда эканлигини ҳисобга олиб, улар билан кўпроқ учрашишга, руҳиятини англашга интиламан. Исмигул билан ҳодиса юз беришидан икки кун аввал кўришганман. Ўшанда битиргач, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг инглиз тили филологияси факультетига топширишини, бунга қаттиқ тайёргарлик кўраётганлигини айтганди. Гапларидан руҳан тушкун ҳолатда эмас, аксинча хурсанд эканлиги маълум эди», — дейди мактаб амалиётчи руҳшуноси Нафисахон Умарова.

    Исмигулнинг онаси Гуласал опанинг айтишича, қизи ўзига келганида ҳолат қандай юз бергани ҳақида айтиб берган. Унга кўра, қизи мактабга келишидан олдин тушкун кайфиятда бўлган. Дарс вақтида ўзини ёмон ҳис қилгани туфайли танаффусда зинапоя олдидаги очиқ турган деразага келиб тоза ҳаводан нафас олишга ҳаракат қилган. Шунда орқадан кимдир итариб юборганга ўхшаган. Шундан кейин нима бўлганини эслай олмайди.

    — 21 сентябрь куни Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази вилоят бўлимига ўтказилди. Бугун томография қилдирдик. Лекин дам олиш куни бўлганлиги сабабли шифокорлар келмади. Ҳолати қай даражада эканлигини эртага, яъни душанба куни билиб оламиз», — дейди Гуласал Ҳожиакбарова.

    Қизнинг отаси Бахтиёр Ҳожиакбаров эса мактаб мутасаддиларининг эътиборсизлигидан, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ушбу ҳодиса юзасидан тергов-суриштирув ишларини олиб бормаётганлигидан норози эканлигини билдирди.

    — Хабарни эшитган чоғим туман тез тиббий ёрдам бўлимига югурдим. Аҳволини кўргач, нима бўлганлигини ўрганиш мақсадида мактабга йўл олдим. Борганимда туман прокуратураси ва ички ишлар ходимлари турган экан, киргизишмади. «Ўзимиз ўрганамиз» дейишди. Ҳақиқатан ҳам биринчи куни прокуратурадан одам келди. Ишни ёпиш мақсадида шекилли, ҳужжатларга қўл қўйиб беришимни илтимос қилди, унамадим. Ундан кейин ҳеч кимни учратмадим. Яширишгани билан барибир охирига етишларини талаб қиламан.

    Ўтган ўқув йили давомида ўқитувчилари унга нисбатан турли гап-сўзлар, туҳматларни қилиб, диққат қилганини айтганди. Қизим анча-мунчага уйга гап олиб келадиганлардан эмас. Бу йил бундай ҳолатлар бўлган ёки бўлмаганини ҳозирча эшитганим йўқ. Шу сабабли ҳолатни бахтсиз ҳодиса деб тўлақонли тахмин қилолмайман. Қизимни қандай жўнатган бўлсам, шундай соғлом ҳолатда қайтариб беришларини талаб қиламан. Агарда мактабдан ташқарида бўлганида даъвойим бўлмасди, — дейди Бахтиёр Ҳожиакбаров.

    Гувоҳ бўлганингиздек, томонларнинг фикри турлича янграмоқда. Қизнинг учинчи қаватдан тушиб кетиши мактаб мутасаддилари айтганидек, бахтсиз ҳодисами ёки ўзи билдираётгандек, кимдир уни итариб юборганми? Ушбу саволларга туман прокуратурасидан якуний жавобни, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан эса таҳлил натижаларини кутиб қоламиз.

    23.09.2019, 15:34   Изоҳ (0)   44275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Видео: Хоразмда бир гуруҳ аҳоли йўлга чиқиб, норозилик билдирди

    23.09.2019, 14:56

    Миллий археология маркази ва Самарқанд археология институти ташкил этилди

    23.09.2019, 14:48

    «Томоша» болалар театр-студияси фаолияти учун давлат бюджетидан пул ажратилади

    23.09.2019, 14:32

    Наманганда ҳар икки йилда бир «Ўтмишга саёҳат» халқаро тарихий фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Президент тавсия берган эди

    23.09.2019, 14:16

    «Паймонаси тўлса, халқ қўзғолон кўтариши мумкин». Юлий Юсупов Ўзбекистоннинг «аксилислоҳотчи» давлат органларига мурожаат қилди

    23.09.2019, 13:59

    Ўзбекистондаги туристлар кўп ташриф буюрадиган археологик ёдгорликларда ҳожатхоналар қурилади

    23.09.2019, 13:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Click умуммиллий экологик дастури – Yashil Meros'ни ишга туширмоқда


    Профессионал даражадаги мобил видеоблог: GoPro билан уланиш ва тасвирга олиш имкониятига эга Infinix ZERO 40


    Acıbadem шифохоналар тармоғида простата бехатар гиперплазияси (аденома) ва саратони қандай даволанади


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Профессионал қурилиш учун профессионал цемент ишлаб чиқарувчи Akkermann заводи халқаро форумга мезбонлик қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    “Украинани даҳшатли қиш кутмоқда!” — эксперт

    06.11.2024, 17:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шри Ланкада зиёратчилар бўлган автобус жарликка қулади. Қурбонлар бор

    Дунё | 11 май, 18:35

    Ҳиндистон ва Покистон бир-бирини сулҳни бузганликда айблади

    Дунё | 11 май, 18:04

    Россия 30 кунлик сулҳ учун шарт қўйди 

    Дунё | 11 май, 17:35

    Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос объектлари рўйхатига киритилиши мумкин

    Ўзбекистон | 11 май, 17:05

    “Бавария” “Реал” ҳамда “Барселона”нинг режаларини барбод қилиши мумкин

    Спорт | 11 май, 17:03

    Машҳур отасининг хоҳишига қарши чиққан, 3 фарзандли бўлса ҳам Анна Курниковага уйланмаган Энрике Иглесиас 50 ёшда

    Лайфстайл | 11 май, 16:35

    “Руслар ниҳоят ўйлай бошлашди” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 16:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.