Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 21 сентябрь куни археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.
Қарорга кўра, очиқ осмон остидаги музейларда ва археология намойиши объектларида давлат-хусусий шериклик шартларида:
- ташриф буюрувчиларга кириш чипталари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда сотилади;
- миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари савдо шохобчалари, шу жумладан, уларни тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари ташкил этилади;
- замонавий санитария-гигиена шохобчалари ташкил этилади.
Изоҳ (0)