Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 21 сентябрь куни археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.
Қарорга мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта Наманган вилоятида Ахсикент ёдгорлиги асосида кенг халқ оммасига тарих билимини тарғиб этиш ҳамда туризмни ривожлантириш мақсадида «Ўтмишга саёҳат» халқаро тарихий-маданий фестиваль ўтказилади.
Қайд этиб ўтиш жоиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил февралида Наманган вилоятига ташрифи чоғида Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасида «қадимий тарихни тарғиб қилувчи фестиваль ўтказиш» бўйича тавсия берган эди.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасини бориб кўрди
Маълумот учун, сўнгги вақтларда Ўзбекистоннинг турли бурчаклари халқаро фестиваллар ўтказилиши одатий тусга кирмоқда. Хусусан, Шаҳрисабзда Халқаро мақом фестивали, Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали, Термизда Халқаро бахшичилик фестивали ўтказилмоқда. Самарқанддаги «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали эса бир неча йиллардан бери ўтказиб келинади.
Изоҳ (0)