Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси томонидан 20 сентябрь куни «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.
Қарорда белгиланишича, театр-студиянинг асосий вазифаларидан бири — болалар томонидан ижро этилган халқчил асарларни саҳналаштириш, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурларини яратиш ва намойиш этишдир.
Қарор билан театр-студия фаолияти учун унинг ўз даромадлари билан қопланмаган қисмига давлат бюджетидан маблағлар ажратилиши белгиланди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Изоҳ (0)