• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Паймонаси тўлса, халқ қўзғолон кўтариши мумкин». Юлий Юсупов Ўзбекистоннинг «аксилислоҳотчи» давлат органларига мурожаат қилди

    Иқтисодий ривожланиш маркази директори, иқтисодиётчи Юлий Юсупов Facebook’даги саҳифасида Ўзбекистонда сўнгги бир йилда қабул қилинган лойиҳалар ва норматив ҳужжатлар ҳақида танқидий фикрларини билдирди. Унинг ёзганларини Аббос Асад ўзбек тилига таржима қилди.

    Фото: Халқаро пресс-клуб

    Фото: Халқаро пресс-клуб
    Сўнгги йилда (ва айниқса сўнгги ярим йил ичида) лойиҳалар ва норматив ҳужжатларнинг чинакамига вакханалияси кузатилмоқда. Улар давлатни ислоҳот қилишга, давлат органларининг иқтисодиётга аралашувини камайтиришга, бизнес юритиш бўйича ҳаммага тенг шароитлар яратиб берилишига, хусусий мулк ҳимоясига қаратилганда ҳам майли эди, аммо асло бундай эмас.

    Қабул қилинаётган лойиҳалар ва норматив ҳужжатларнинг аксарияти рақобатни синдиришга, амалдорларнинг ҳукмдорлигини кучайтиришга ҳамда алоҳида компаниялар учун имтиёзлар яратилишга қаратилган.

    Бож тўловларининг кўтарилиши, импортга қарши қўшимча тўсиқларнинг яратилиши (бу соҳадаги фантазиянинг умуман тормози йўқ деган тасаввур пайдо бўлган), алоҳида компаниялар ва соҳаларга имтиёзларнинг тақдим этилиши (кўпинча қандайдир ўғрисифат ташкилотнинг устунлигига урғу берган ҳолда) ва ҳоказо, ва ҳоказолардан иборат аксилислоҳотларнинг кучли тўлқини юзага келган. Эътиборга сазовор ери шундаки, бу каби норматив актлар узра ҳаммага таниш бўлган улкан компания — Artel ва унинг сателлитларининг «қулоқлари чиқиб турибди». Гўё бизнинг барча вазирликлар ва маҳкамаларимиз фақат шу компаниянинг манфаатлари учун ишлаётгандек ҳис вужудни эгаллаб олган.

    Ва бу ишларнинг барини ИСЛОҲОТЛАР деб аташдан уялишмаяпти.

    Сўнгги пайтда кимларнингдир манфаати ва амалдорларнинг ҳукмини кучайтириш йўлидаги жиҳодда иштирок этмаган вазирлик ва маҳкамалар қолмади ҳисоб: Божхона қўмитаси (алоҳида турдаги маҳсулотларнинг экспорт нархларини тартибга солиш), «Ўзбекистон темир йўллари» (хусусий ароқ заводини солиқлардан озод этилиши), «Ўзчармсаноат» (импорт пойабзалларга тарифларни кўтариш ташаббуси билан чиқиши), Молия вазирлиги (электротехника саноати учун имтиёзларни ҳимоя қилиш, солиқ органларини мисли кўрилмаган ваколатлар билан кучайтириш), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси (бож тўловларини кўтариш), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (озиқ-овқат маҳсулотлари импортига янги талабларни кўтариб чиқиш), Ветеринария қўмитаси (Мўғулистон билан дотацияланган ҳаво йўлакчаси, ундан фақат сараланган компаниялар фойдалана оладилар), «Ўзстандарт» (аллақачон бекор қилиниш керак бўлган мажбурий сертификациялаш қоидаларининг кучайтирилиши ва импорт учун янги сюрпризлар), Ахборот технологияларини ривожлантириш вазирлиги (мобил мосламаларни рўйхатга олиш). Бу рўйхатни яна анча давом эттириш мумкинлигидан ваҳимага тушиб кетяпман. Қизиғи шундаки, мазкур ҳужжатлардаги кўплаб ғояларни ҳеч қўрқмай аҳмоқона деб аташ мумкин. Яхшиямки, уларнинг баъзиларини амалга ошириш ишлари тўхтатиб қўйилди.

    Ҳатто Антимонополия қўмитаси ҳам қатордан қолмади: ўта муҳим бўлган муаммони (онкологик касалликларни даволаш ва профилактикаси) ҳал қилиш учун 15 та янги солиқ турларини «ихтиро қилишдан» бошқа ғоя топа олмади. Ақлбовар қилмайдиган ишлар!

    Жаноб амалдорлар, аксариятингиз ислоҳотларни ёмон кўришингизни, уларни обрўсизлантиришга уринаётганингизни; «танимасни сийламас»лик ортидан гарчи, юракда оғриқ билан бўлсада шахсий ва идора манфаати йўлида (ва албатта «бешинчи колоннага ҳамда ғарб империалистларига Ватанимизни тунашига йўл қўймаймиз!» шиори остида) жамоатчилик манфаатларини қурбон қилиш; мураккаб муаммоларни ҳал қилиш учун мияни қотириб ўтирмай ва ўз ҳаётини енгиллатиш мақсадида, ушбу воситаларни қўллаш учун жамият ва иқтисодиёт тўлаши мумкин бўлган нархларга эътибор бермай оддий, тўпори, бироқ биз учун одатий бўлган услубларни қўллаш осонлигини (ниманидир тақиқлаш, кимгадир имтиёзлар бериш, қўшимча бюрократик процедураларни яратиш, янги солиқларни жорий қилиш) яхши тушунаман.

    Бироқ ўзларингизнинг саъй-ҳаракатларингиз билан бир кун келиб одамларнинг паймонасини тўлдиришингизни ва бунинг натижаси ўлароқ халқ қўзғолон кўтариши мумкинлигини наҳотки тушунмасангиз? Шундай бўладиган бўлса, аҳволингиз жуда оғир бўлиб қолиши мумкин. Пировардида, одам деган маҳлуқда қандайдир ўз-ўзини асраш, эҳтиёт қилиш инстинкти ҳам бўлиши керакку?! Нима ишларни қилаётганингиз ҳақида ўйлаб кўринг!

    Юлий Юсупов, иқтисодий таҳлилчи

    23.09.2019, 13:59   Изоҳ (0)   52662
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги туристлар кўп ташриф буюрадиган археологик ёдгорликларда ҳожатхоналар қурилади

    23.09.2019, 13:43

    Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳи ва валиаҳдини табриклади

    23.09.2019, 13:12

    Тошкентда етти йилдан буён фарзанд кутаётган оилада уч эгиз дунёга келди

    23.09.2019, 12:40

    Чимкентда ўзбекистонлик талабаларнинг калтакланаётгани юзасидан ТИВ баёнот берди

    23.09.2019, 11:51

    Бекободлик аёл тўрт эгизакни дунёга келтирди (фото)

    23.09.2019, 11:38

    Ўзбекистон банклари долларни 9500 сўмдан сотишни бошлади

    23.09.2019, 11:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40

    Жанубий Кореяда сув тошқинлари ва кўчкилар сабаб ҳалок бўлганлар сони 14 нафарга етди (видео)

    Дунё | 20 июл, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.