Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 21 сентябрь куни археологик тадқиқотларни тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қарорни қабул қилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-канали.
Ҳукуматнинг ушбу қарори билан Фанлар академияси тизимида давлат муассасаси шаклидаги Миллий археология маркази ва Археологик тадқиқотлар институти негизида Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ташкил этилди.
Марказнинг асосий вазифаларидан бири археологик тадқиқотларни илмий-услубий жиҳатдан йўналтириш ва археологик изланишларда замонавий тадқиқот услубларини кенг қўллашдан иборат.
Изоҳ (0)