• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Англия бугун кўкка бўяладими ёки қизилга? «Челси» — «Ливерпуль» учрашуви ҳақида

    Англия Премьер Лигаси 6-турининг марказий учрашувида 22 сентябрь, якшанба куни «Челси» Лондонда «Ливерпуль»га қарши баҳс олиб боради.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Бугун лондонликлар клуби Англия чемпионати ушбу мавсумида тўхташ нималигини билмай келаётган «қизиллар»ни таслим этишга уриниб кўради. Икки жамоа мавсум аввалида УЕФА Суперкубоги учун баҳс олиб борди. Ўшанда Фрэнк Лэмпард жамоаси ёмон кўринмади ва кучли рақибга қарши муносиб ҳаракат қилди. Бироқ бу сафар ҳам ўша ўйинни кўрсатиш учун «кўклар»га кадрлар муаммоси халал бериши мумкин.

    2000 йилнинг апрелидан шу вақтга қадар бу икки жамоа ўзаро 60 марта тўқнаш келган. Бу XXI асрда энг кўп кузатилган инглиз клублари баҳси ҳисобланади.

    «Челси»

    Фото: Yandex Photos

    Фото: Yandex Photos

    Премьер Лигани «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйиндаги йирик мағлубият билан бошлаган «аристократлар»га барқарорлик етишмаяпти. Лэмпард ишга киришиши биланоқ бир нечта футболчиларни кашф қилишга улгурди: Тэмми Абраҳам, Мэйсон Маунт каби ёш иқтидор эгалари жамоанинг асосий таркиб футболчисига айланди. Бироқ жамоада муаммолар ҳам етарли даражада. ФИФА тақиқи сабаб ёзги трансфер ойнасида харидларни амалга ошира олмаган клуб ҳимоя чизиғида муаммолар сезмоқда. Бундан ташқари Эден Азарнинг кетиши ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмади.

    «Челси» 1988/89 йилги мавсумдан кейин илк бор мавсум стартидаги учта уй учрашувида ғалабага эриша олмади, ўшанда жамоа иккинчи дивизионда тўп сурарди.  «Челси»га бугун Рубен-Лофтус Чик ёрдам бера олмайди, шунингдек, Мэйсон Маунт, Нголо Канте ва Антонио Рюдигер каби футболчиларнинг ҳам майдонга тушиши сўроқ остида турибди.

    «Ливерпуль»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Англияда мавсумни юқори нотада бошлаган Юрген Клопп шогирдлари Чемпионлар Лигаси 1-туридан ўрин олган «Наполи»га қарши ўйинда мағлубиятни қабул қилиб олди (0:2). «Челси»нинг собиқ устози Карло Анчелотти мусобақанинг амалдаги чемпионини тўхтатишнинг уддасидан чиқди. Бироқ мерсисайдлар АПЛ ўйинларига доим ўзгача иштиёқ билан қарайди. Салоҳ—Фирмино—Мане триоси эса ҳар қандай жамоани қўрқувга солишга қодир.

    «Ливерпуль» бу ўйиндаги ғалаба орқали кетма-кет икки мавсум стартини олтита ютуқ билан бошлаган илк клубга айланиши мумкин. Бироқ ўтган йили «қизиллар»нинг муваффақиятли старти айнан «Челси»га қарши ўйинда (1:1) тўхтаганди. Шунингдек, бугун «Ливерпуль» лигадаги ғалабали сериясини 14 тага етказган ҳолда рекорд қайд этиши мумкин.

    Клопп бугун Алиссон, Натаниэл Клайн ва Дивок Ориги хизматидан фойдалана олмайди.

    Статистика ва қизиқарли фактлар

    Фото: Yandex Photos

    Фото: Yandex Photos
    • «Челси» «Ливерпуль»га қарши АПЛдаги сўнгги тўққизта ўйиннинг бор-йўғи биттасида ғалабага эриша олган (5 дуранг, 3 мағлубият)
    • «Ливерпуль» Премьер Лигада 14 та учрашувдан буён ҳар бир ўйинда камида иккита гол урмоқда
    • «Ливерпуль» «Стемфорд Бриж»даги сўнгги 11 ўйиннинг бештасида ғалабага қозонган, бироқ жамоа 2016 йилнинг сентябридан буён Лондонда уч очко қўлга кирита олмаган
    • «Кўклар» «Ливерпуль»га қарши кечган охирги 20 та ўйиннинг фақат биттасида гол ура олмаган
    • «Челси» шу вақтга қадар биринчи ўринда турган жамоани 18 марта мағлубиятга учрата олган ва бу борада АПЛда етакчи ҳисобланади
    • «Ливерпуль» Премьер Лиганинг сўнгги 44 та ўйинида бор-йўғи бир бор мағлубиятга учради (36 ғалаба, 7 дуранг)
    • «Ливерпуль» кучли олтилик клублари билан сўнгги 12 та ўзаро ўйинда фақат битта ғалабага эришган

    АПЛ

    6-тур баҳси

    22 сентябрь, якшанба, 20:30

    «Челси» — «Ливерпуль»

    Тахминий таркиблар

    «Челси» (3-5-1) — Кепа, Томори, Кристенсен, Зума, Алонсо, Аспиликуэта, Жоржиньо, Ковачич, Виллиан, Педро, Абраҳам.

    «Ливерпуль» (4-3-3) — Адриан, Александр-Арнольд, Матип, ван Дейк, Робертсон, Фабиньо, Вейналдум, Ҳендерсон, Салоҳ, Мане, Фирмино.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    22.09.2019, 16:52   Изоҳ (0)   23343
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Буффон, сени кўриш учун Ўзбекистондан 5 минг км йўл босиб келдим!»

    22.09.2019, 15:33

    Бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг энг яхши спортчиси эълон қилинди

    22.09.2019, 13:52

    Баҳодир Жалолов ҳам Жаҳон чемпиони! У ҳам қозоғистонлик азалий рақибини енгди

    21.09.2019, 22:09

    Дилшодбек Рўзметов Жаҳон чемпионати кумуш медалига эга чиқди

    21.09.2019, 21:33

    Иккинчи олтин! Миразизбек Мирзаҳалилов кубалик рақибини енгиб, Жаҳон чемпиони бўлди

    21.09.2019, 19:45

    Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик Амитни таслим қилиб, Жаҳон чемпионига айланди

    21.09.2019, 19:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда Nexia-3 ҳайдовчиси фуқароларни судраб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 18 июл, 15:01

    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови

    Реклама | 18 июл, 15:00

    Ҳаррисон Форд ўз фаолиятида биринчи марта “Эмми” мукофотига номзод бўлди

    Лайфстайл | 18 июл, 14:55

    “Туркия Суриянинг бўлинишига йўл қўймаган ва қўймайди ҳам” — Эрдоғон

    Дунё | 18 июл, 14:50

    “Сити” империяси кенгаймоқда: Файзуллаевнинг “ЦСКА”дан “Башакшеҳир”га ўтиши ортида нималар бор?

    Спорт | 18 июл, 14:44

    Мораторий сабаб ярим миллион дарахт асраб қолинган — Экопартия Мурод Назаровнинг мораторийни бекор қилиш таклифига қаршилик билдирди

    Ўзбекистон | 18 июл, 14:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.