Россиянинг Екатеринбург шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг -52 кг вазн тоифасида финал жанги бўлиб ўтди.
Унда ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров ҳиндистонлик Амитга қарши рингга чиқиб, рақибидан уч раунд якунига кўра 5:0 ҳисобида устун келди.
Шу тариқа Шаҳобиддин Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални ёзиб қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бугун яна 3 нафар ўзбекистонлик боксчи финал жангида рингга чиқади:
- -57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов (Ўзбекистон) — Лазаро Альварес Эстрада (Куба)
- -81 кг: Дилшодбек Рўзметов (Ўзбекистон) — Бекзад Нурдаулетов (Қозоғистон)
- +91 кг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон) — Камшибек Конкабаев (Қозоғистон)
Жанг видеосини «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’да томоша қилишингиз мумкин.
Изоҳ (0)