«Тошиссиққуввати» корхонаси хизмат суриштируви ўтказди ҳамда иссиқлик-қутқарув бошқармалари туман бўлимлари ходимлари томонидан ўз вазифаларини виждонан бажармаганлиги аниқланди. Бу ҳақда корхонанинг Telegram каналида маълум қилинди.
Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек ва Юнусобод туманларининг айрим техник-инспекторлари мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган ҳолда истеъмочиларнинг пулларини ўзбошимчалик билан тайёрланган босма ва штамплардан фойдаланиб, асоссиз қабул қилган.
Баъзи ҳолларда пул иссиқлик энергияси операторининг ҳисоб рақамига тушмаган, қисман тушган ёки ўз вақтида тушмаган.
«Тошиссиққуввати» ўзбошимчалик билан тайёрланган муҳрлар ва штамплар қандай кўринишини кўрсатди.
Шайхонтоҳур тумани
Мирзо Улуғбек тумани
Юнусобод тумани
Компания истеъмолчилардан ўз квитанцияларини текширишни сўради.
Шундай ҳолатлар аниқланган тақдирда корхонанинг қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилиш сўралади: (+99871) 245 39 86.
«Тўланган пул тушумларида фақат муҳрлар, банк кассалари штамплари қўйилиши керак», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)