• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Очлик эълон қилган андижонлик аёлларни тасвирга олган фуқаро асли вазият қандай бўлганига ойдинлик киритди

    Facebook’даги «Халқ фикри» гуруҳида Андижон вилоятининг Балиқчи туманида яшовчи аёллар тўланмаган компенсация сабаб очлик эълон қилгани ҳақида қилган видеомурожаат жойлаштирилганди.

    https://www.facebook.com/Sherzod.Қосимов.1234/видеос/521596388616888/

    Видеода тумандаги катта автомобиль йўлига туриб олган «Очлик эълон қиламиз» ёзувларини кўтарган саккиз аёл, бир эркак ва икки болакай тасвирланган, норозилик билдираётган аёллар: «Биз Президент билан гаплашамиз. Бугундан бошлаб очлик эълон қиламиз ва кўчада тунаймиз. Керак бўлса асфалтга ётиб олиб, машина остига ўзимизни ташлаймиз. Ҳаммамиз жонимиздан тўйдик. Ваъдалардан зерикдик, Балиқчи тумани ҳокимлиги бизни бир йилдан бери алдаб келмоқда. Компенсация пулимизни ундириб беришсин», — деб ўз гапларини баён қилганди.

    Йиғилганлар номидан асосий норозиликни билдирган онахоннинг сўзларига кўра, туманда одамларнинг уйлари бузилган ва ҳокимлик бир йилдан бери уларга компенсация тўламай келган. Шунингдек, банкдан келган мутасаддилар одамларни уриб-сўкиб, уйларидан ҳайдаб чиқаришга уринган.

    Ҳолатни ўрганиш мақсадида «Дарё» мухбири Балиқчи туманида бўлиб, журналистик суриштирув ўтказди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ҳақиқатдан ҳам бормаган жойимиз, кирмаган эшигимиз қолмади. Эшитадиган инсоннинг ўзи бўлмади. Ҳатто Бош прокуратурагача бордик. Ҳар гал вилоят ҳокими ўтказган сайёр қабулларга борганимизда туман ҳокимлигидагилар муаммони ҳал этишга ваъда бериб, қайтариб юборишарди. Лекин ваъда бажарилмасди. Бу ёқда эса МИБ ва банкдагилар келиб, кредитнинг қарзини тўла деб туриб олишарди. Алам қиладигани, яшаб турган уйимиздан чиқиб кетишимизни талаб қилишган. Тўғриси, бундай яшашдан безиб кетганимиздан шу ишни қилганмиз. Туман ҳокимига раҳмат, ўша куннинг ўзида олдимизга келиб, ҳар биримиз билан алоҳида суҳбатлашди. Айрим қўшниларимизнинг ҳужжат ишлари якуни етишига барчага компенсация тўловлари тўланишини айтди. Ҳеч қанча ўтмасдан ваъдасини устидан чиқди. Энди эътирозимиз йўқ», — дейди Муборак Муҳиддинова.

    Фуқаро Абдураҳмон Сирожиддиновнинг айтишича, видеони жорий йил 29 июль куни 170 дан ортиқ мурожаатига беписандлик билан қараган мутасадди ташкилотларга кўрсатиш мақсадида ўзлари истиқомат қилган кўча бошида олган.

    — Видео қўшниларимиздан ташқари бошқа ҳеч кимга ўтказиб берилмаган, — дейди у. — Сақлашдан мақсад қандайдир муаммо чиқса, зарурат туғилганда фойдаланиш бўлган. Тарқалишига келадиган бўлсак, ижтимоий тармоққа ким жойлаштирганини айта олмайман. Тарқатган одам билан суҳбатлашганимизда танишлари унга «ҳокимият сени алдаяпти, эртага уйсиз қолишинг мумкин» деган фикрни бергани маълум бўлди. Бундан кайфияти тушиб кетган, шунингдек, югур-югурлардан чарчаган қўшнимиз шошқалоқлик қилиб, жўнатиб юборган. Ниятимиз муаммони оммага ошкор қилиш бўлмаган. Чунки масала бундан салкам икки ой аввал ечилган.

    Балиқчи туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Сарвар Митиллаевнинг маълум қилишича, туманда аҳолини ижтимоий муаммоларини ўрганиш бўйича тузилган республика ва вилоят ишчи гуруҳи томонидан 2018 йилнинг май июнь ойлари давомида Чинобод шаҳарчаси, «Ифтихор» маҳалласида жойлашган 65-умумий уйда яшовчи фуқаролардан уй эскирганлиги сабабли қайтадан қуриш учун амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Умумий майдони 25 сотих бўлган ушбу уйларни ўрганиш даврида 1930 йилда хом ғиштдан қурилганлиги, ҳақиқатан ҳам яшаш учун яроқсиз аҳволга келиб қолганлиги, хусусан, санитар-гигиеник, ёнғин хавфсизлиги талабларига тўлиқ жавоб бермаслиги аниқланган.

    Шундан сўнг 2018 йилнинг 3 июнь куни туман ҳокимлиги ва фуқаролар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Унда эски уйлар ўрнида замонавий уй-жой қурилиб, ўз эгаларига топширилиши белгиланган.

    Шунга асосланиб, Балиқчи тумани ҳокимининг 2760-Қ сонли қарори қабул қилинган. Унда қатор меъёрий ҳужжатлар асос қилиниб, яшаш учун яроқсиз бўлган хонадонларнинг мулкдорларига «Гўравон» МФЙ ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган уйлардан текинга бериш мўлжалланган.

    Келишувга кўра, хонадон эгаларининг ўзлари томонидан бинолар бузилиб, ундан чиққан қурилиш материаллари олиб чиқиб кетилган.

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Бузиш ишлари якунланганидан сўнг қолган ер майдони туман ҳокимининг 2018 йил 26 августдаги қарори билан «Қишлоқ қурилиш инвест» Андижон филиалига янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича кўп қаватли арзон уй-жойлар қуриш учун вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилган. Пудрат шартномасига кўра, ўтган йилнинг декабрь ойида юқорида кўрсатилган манзилда «Ихтисослашган Шаҳрихон қурилиш» хусусий корхонаси томонидан бир, икки ва уч хонали 16 хонадондан иборат 2 қаватли ҳамда иккита 2 сотихли намунали уй-жойлар қуриб битказилган.Хонадонлар собиқ умумий уйда яшаган фуқароларга «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ Андижон минтақавий филиали томонидан берилган кредитлар асосида сотилган.

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Кадр: «Ўзбекистон 24»

    Кредит шартномасига кўра, хонадонлар учун дастлабки бадал тўлови сифатида умумий сумманинг 10 фоиз қисми фуқароларнинг ўзлари томонидан, фуқаролар М.Матқобулова, А.Абдуллаев, У.Муҳитдинова ҳамда Р.Лашмановага эса ҳомийлик ҳисобидан тўланган.

    Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуноси Абдумухтор Туробжоновга кўра, мазкур вазият туман прокуратураси томонидан вилоят ер-мулк кадастри давлат корхонаси ва бошқа ташкилотлардан тегишли мутахассислар жалб этилиб ўрганилган ва натижасига асосан, йўл қўйилган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ҳақида тақдимнома киритилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўрганиш давомида собиқ 65-умумий уйда истиқомат қилган 4 нафар фуқаронинг 5 та хонадонга нисбатан ўзларининг қонуний эгалигида эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжудлиги аниқланган. Қолган 11 нафар фуқарога ўзлари истиқомат қилиб келган хонадонларга нисбатан эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишлари лозимлиги тушунтирилган. Видеодаги аёлларнинг 7 нафари, яъни М.Муҳитдинова, А.Муҳитдинов, М.Аҳмедова, М.Абдуллаева, М.Исақова, Р.Расманова ва Ё.Юсупова бузилган хонадонлари учун товон пули талаб қилган бўлса-да, эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжат тақдим этмаган.

    — Уйи бузилган фуқарорларнинг аксарияти туман ҳокимлиги томонидан «Гўравон» маҳалласидан текинга берилаётган уйларни рад қилиб, эвазига ҳозирда ўзлари кредит шартномаси асосида сотиб олган уйлари учун тўловларни тўлаб беришни сўрашган, — дейди Абдумухтор Туробжонов. — Шу сабабли, туман ҳокимининг 2019- йил 7 сентябрь куни фармойиши қабул қилиниб, унга кўра мазкур уйлар учун банк муассасасига тўловлар босқичма-босқич тўлаб берилиши белгиланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Абдураҳмон Сирожиддинов видео ижтимоий тармоқларга жойлаштирилгандан сўнг қолдирилаётган изоҳларга норозилигини билдирди. Бу ҳақда ўзининг фикрларини баён қилди:

    — Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда бизни ношукурликда айблашаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. «Айримлар қонунларга қаршилик кўрсатишмоқда», деган фикрларни ҳам ўқимоқдамиз. Юртдошларимиздан видеога диққат билан қулоқ тутишларини илтимос қиламиз. Биз томондан Президент сиёсатига, вилоят ҳокимлигига ҳеч қандай қаршилик бўлмаган, аксинча, дардимизга қулоқ тутишларини, ёрдам беришларини сўраганмиз, холос. Бундан ташқари, фақат бизни айблашлари ҳам ноўринлигини айтиб, мурожаатларимизни эшитмаган, ўз вақтида жавоб бермаган мутасаддиларнинг ҳам айби борлигини эслатиб ўтмоқчиман. Вилоят ва туман ҳокими муаммойимизни икки ой аввал ечиб берганини ҳам алоҳида қайд этмоқчиман.

    20.09.2019, 22:45   Изоҳ (0)   41412
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ургутда шифохона ёпилди, чақалоқ йўлда туғилди (видео)

    20.09.2019, 22:29

    Ўзбекистонда «Қаҳрамон она» ордени қайта таъсис этилиши мумкин

    20.09.2019, 21:59

    Фоторепортаж: Мудофаа вазирлиги ҳарбийларининг Huma Arena’даги чиқишлари

    20.09.2019, 21:14

    Мактабгача таълим вазирлиги Isuzu HC-40 автобусларида фаолият юритадиган «мобил боғчалар»ни ташкил этади. Лойиҳа Ўзбекистондаги 14 та туманда синовдан ўтказилади

    20.09.2019, 20:43

    Тошкентда 52 кишининг аризаси асосида Human хусусий бандлик агентлиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

    20.09.2019, 20:27

    Бухорода ЙҲХБ инспектори аёл ҳайдовчига нотўғри жарима қўллади. Икки автомобилнинг давлат рақами деярли бир хил бўлгани айтилмоқда

    20.09.2019, 20:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.