• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентнинг қоқ маркази — Дархон маҳалласида ноқонуний дарахт кесганлар кимлар ва уларга қандай чора кўрилади?

    Тармоқларда Тошкентдаги «Асака» маҳалла фуқарорлар йиғини ҳудудида 19 сентябрь куни дарахтлар ноқонуний кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди ва бу жамоатчиликнинг кескин норозилигига сабаб бўлди, ижтимоий тармоқларда дарахтларнинг кесилишини қораловчи кўплаб танқидий постлар қолдирилди. Ушбу масалага ойдинлик киритиш мақсадида «Дарё» мухбири суриштирув олиб борди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дарахтларни буталаш ва кесишга рухсат берилган

    Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 1 август куни давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш учун 38-сонли хулоса берилган.

    Хулосада «Асака» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида диаметри 70 сантиметрли терак, 180 сантиметрли эман, 135, 65, 39 сантиметрли чинор соғлом ва диаметри 40, 43 сантиметр бўлган акация қисман зарарланган деб топилган. Ушбу дарахтларнинг кесилиши рад этилиб, қуриган шохларини буталаш тавсия этилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Шунингдек, диаметри 20,7 сантиметрли заранг, 12 сантиметрли сафора, 18 сантиметрли ўрик, 25 сантиметрли айлантус, 45 сантиметрли акация, 40 сантиметрли эман дарахтлари табиий омиллар таъсирида зарарланган, касалланган ва қуриган деб топилган.

    Ушбу дарахтлар «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонуннинг 37-моддаси 3-қисмига асосан, (табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлар таъсирида зарарланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган дарахтлар ва буталарни кесиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилган қарорига кўра ҳақ тўламасдан амалга оширилади) кесишга хулоса берилган.

    «Асака» маҳалласи ҳудудидаги қолган дарахтларни агротехник меъёрларга риоя қилинган ҳолда буталаш тавсия этилган. Дарахт ва буталарнинг кесиш ва буталашда табиатни муҳофаза қилиш қоидаларига қатъий риоя қилиниши лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

    Ҳокимликдан ҳам рухсат

    Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси хулосасига асосланиб, Мирзо Улуғбек тумани ҳокимининг ижроия маҳкамаси томонидан 23 август куни давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесиш учун 38-сонли рухсатнома берилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Унда «Асака» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қўриқхоналар ва бошқа табиий муҳофаза ҳудудларидан ҳамда табиат ёдгорликларидан ташқари ҳудудларда қонун бўйича, бинолар, иншоотлар ва коммуникациялар қурилиши ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ санитария тартибида диаметри 20,7 сантиметр бўлган заранг, 12 сантиметр бўлган сафора, 18 сантиметр бўлган ўрик, 25 сантиметр бўлган айлантус, 45 сантиметр бўлган акация, 40 сантиметр бўлган эман дарахтларини кесишга рухсат берилган.

    Рухсатнома муддати 2019 йилнинг 23 августидан 2 сентябригача амал қилиши кўрсатилган.

    Бу ерда нима ноқонуний?

    «Асака» маҳалласидаги уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари Салоҳиддин Тўхташевнинг айтишича, унинг қўлида дарахтларни буталаш учун ҳокимликдан берилган рухсатнома бўлган. 18 сентябрь куни бир неча фуқаро ўзини туман ободонлаштириш бошқармаси ходими деб таништириб, дарахтларни кесиш учун келганини айтган. Лекин улардан ҳеч қандай ҳужжат сўралмаган. Туман ҳокимлиги томонидан берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати 2 сентябрда ўтиб кетганига эътибор берилмаган.

    Дарахт кесувчилардан бири «Дарё» мухбири билан суҳбат вақтида дастлаб Қибрай тумани ободонлаштириш бўлимида ишлашини айтди. Кейин эса ободонлаштириш бўлимида доимий эмас, балки ёрдам учун, чақиришса бориб туришини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дарахт кесувчилардан яна бирининг сўзларига кўра, «Асака» маҳалласида яшовчи бир аёл қуриган дарахт шохларини кесиб беришни сўраган. «Биз ўзимиздан ўзимиз келмаймиз-ку — телефон қилиб чақиришди, келдик. Ўша кўп қаватли уйда яшовчилардан бири дарахтни қуриган шохларини кесиб беришимизни илтимос қилди. Ҳақиқатан ҳам ўша дарахтлар қуриб бўлган. Шамол бўлса синиб тушиши аниқ» — деди у.

    Ҳукуматнинг 2019 йил 17 январдаги 43-сонли қарорининг 4-боб, 38-бандига асосан кесиш ишларини ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилиши белгиланган. «Нима учун дарахтларни буталаш учун туман ободонлаштириш бошқармасига ўз вақтида мурожаат қилмадинглар?», — деган саволга уй-жой мулкдорлари ширкати раҳбари ҳам, маҳалла раиси ҳам бир неча бор қилган арзлари зое кетганини билдирди. Мирзо Улуғбек тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Умиджон Ҳалилов эса ҳеч қандай мурожаат бўлмаганини билдирди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ушбу маҳалладан май ойида бир марта хат келиб тушган. Ушбу хатга дарахтларни кесиш учун Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосаси кераклиги ҳақида жавоб юборилган. Туман ҳокимининг ижроия маҳкамаси томонидан 23 август куни берилган 38-сонли рухсатнома бошқармага етиб келмаган», — деди Умиджон Ҳалилов.

    Маҳалла аҳли нима дейди?

    «Асака» маҳалласида истиқомат қилувчи аёллардан бирининг айтишича, бу муаммолар бир неча йиллардан буён давом этиб келмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Машиналар устига неча марта дарахт шохлари синиб тушди. Болаларимиз, невараларимизнинг устига қулаб тушса нима бўлади, нега вақтида келиб буни ҳал этишмайди? Дарахт кесганлардан норози эмасман. Дарахтларни бутаб, чиройли қилиб қўйиб, яна у айбдор бўладими? Келтирилган зарарни у қандай қилиб тўлайди ахир, ўтин сотиб кун кўрадиган одам экан», — деди у.

    Маҳалла мутахассиси ҳам унинг гапларини маъқуллаб: «Биз инсоннинг хавфсизлигини ўйлаб, дарахтларнинг шохини кесишни сўраяпмиз», дея қўшимча қилди.

    Ноқонуний дарахт кесганлар кимлар ва уларга қандай чора кўрилади?

    Ушбу ҳодиса юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати «Дарё»га тақдим этган маълумотга кўра, Қибрай туманида истиқомат қилувчи фуқаролар — А.К ва М.К. диаметри 112,7 сантиметр бўлган бир дона чинор дарахтининг ноқонуний кесилиши натижасида ўсишдан тўхтайдиган даражагача, икки дона чинор дарахти нотўғри буталаниши оқибатида шикастлангани аниқланган. Натижада ўсимлик дунёсига жами 86,6 миллион сўмлик зарар етказилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Етказилган зарар кўп миқдорда бўлганлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Жиноят кодексининг 198-моддаси (экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш ёки уларни нобуд қилиш) билан жиноий иш қўзғатиш ҳамда айбдор шахсларга тегишли чоралар кўриш учун Тошкент шаҳар прокуратурасига юбориш учун тайёрланмоқда. Ушбу модда бўйича айбдор деб топилганлар камида энг кам иш ҳақининг 50 баравари (11 150 000 сўм)гача миқдорда жаримага тортилади, кўпи билан уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

    20.09.2019, 09:20   Изоҳ (0)   30113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 1 январдан миллий мувофиқлик белгиси бўлмаган товарларни сотишга тақиқ қўйиш режалаштирилмоқда

    20.09.2019, 09:14

    «Ўзстандарт» электротехника импортини чеклашни таклиф қилмоқда

    20.09.2019, 08:31

    Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси 10 мингга яқин ит йўқ қилинганлиги юзасидан раддия берди. Рақам бир неча йиллик статистика эканлиги айтилмоқда

    19.09.2019, 23:29

    Ўзбекистонда 2020 йилдан қудуқлар қуёш панелларидан фойдаланишга ўтказилади

    19.09.2019, 23:14

    Ўзбекистонда 2025 йилгача 1 млн гектар экин майдонида сув тежовчи технологиялар жорий этилади

    19.09.2019, 22:45

    Президент сув хўжалиги тизимига инновациялар киритиш учун «Лойиҳалаш гуруҳи»ни ташкил этиш ҳақида кўрсатма берди

    19.09.2019, 22:15
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга чиқиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 12 август, 09:02

    АҚШ каннабисни унча хавфли бўлмаган дори турига киритади

    Дунё | 12 август, 08:59

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.