• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Янги лавозим, пул мукофоти, чет элда малака ошириш учун имконият. «Тараққиёт» танлови ғолибидан раҳбарларга беш маслаҳат

    Ўзбекистонда юқори малакали кадрларини аниқлаш мақсадида ўтказилган «Тараққиёт» танлови ғолиби, Бош прокуратура Академиясининг Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази бошлиғи Носиржон Асқаров «Дарё» мухбирига берган интевюсида бугунги кундаги кадрлар эътибор қаратиши лозим бўлган бешта муҳим масалани айтди.

    «Тараққиёт» биринчи республика танлови Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил 30 майдаги «Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра ташкил этилган. Танлов мамлакатдаги юқори малакали кадрларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилган.

    Танловнинг қуйи босқичида 8 мингдан ортиқ раҳбар ходимлар 16 йўналиш бўйича саккиз ой давомида сараланган. Улар аниқ бўлмаган ва қийин вазиятларда тезкор қарор қабул қилиш, хорижий тиллар, психологик барқарорлик, бошқариш қобиляти синовларидан ўтказилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Талабгорлар орасидан саралаб олинган 150 нафар иштирокчи финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган. Якунда улар орасидан ҳам энг кучлилари аниқланиб, якунда 50 нафар раҳбар ғолиб деб топилган.

    Келажакда «Тараққиёт» танлови ғолиблари орасидан юқори даражадаги бошқарув компетенсиялари ва раҳбарлик фазилатларига эга бўлган истиқболли бошқарув кадрлари захираси шакллантириш кўзда тутилган.

    Танловнинг барча босқичларида юқори балл тўплаган Носиржон Асқаров «Суд-ҳуқуқ соҳасида энг яхши бошқарувчи» номинациясида ғолиб бўлган. Унга мукофот сифати энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилди ҳамда у мазкур соҳа бўйича ривожланган мамлакатларда камида уч ойлик стажировка ўташ имкониятига эга бўлди.

    Бош прокуратура раҳбарияти юқори савияли танловдаги муносиб ҳиссаси учун Асқаровни Бош прокуратура Академияси Жиноятларнинг содир этилиши сабабларини тизимли таҳлил қилиш ва ўрганиш маркази бошлиғи лавозимига тайинланган.

    Ҳуқуқшунос Носиржон Асқаров прокуратура органларининг қуйи тизимларида турли раҳбарлик лавозимларда ишлаган, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясини тамомлаган, Малайзиянинг Кебангсан университетида малака ошириб қайтган.

    Носиржон Асқаров биз билан суҳбатда миллий бошқарув тизимидаги ўзига хосликлар, ютуқ ва камчиликлар ҳақида мулоҳазаларини баён этди. Иш тажрибаси ва чет мамлакатларда бошқарув тизими ҳақида билганлари билан ўртоқлашар экан, одатий ҳаётимизда раҳбар кадрлар учун керак бўладиган бир нечта таклифларини билдириб ўтди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Самарали меҳнат сири

    Ходимлар меҳнатидан самарали фойдаланиш ва иш вақтида самарали машғулотга йўналтиришни таъминлаш бошқарувчининг асосий маҳоратларидан биридир. Ҳозирги вақтда баъзи ташкилотлардаги асосий муаммо ҳам нормаланмаган иш вақтидир. Яхши ва ўз вақтида дам олмаган ходимда кутилган самара ва натижадорлик бўлмайди. Шунинг учун, қўлостингиздаги ходим зиммасига бирор иш юклаганингизда унинг нормал ҳордиқ чиқариш вақтини ҳисобга олинг.

    Барча ҳаракат натижа учун

    Google компаниясида йўлга қўйилган бир жиҳат — асосий нарса натижага қаратилганлиги менга жуда ёқади. Бунда ходимга вазифа берилади ва натижага эришиш масала қилиб қўйилади. Натижага қандай эришиш, ходим бу вақтда қаерда бўлади ҳеч кимни қизиқтирмайди. Асосийси натижа бўлмаса, ходим билан хайрлашилади. Ўз ўзидан ходим муаммони ҳал этиш ва натижага эришиш учун барча воситаларни ишга солади. Бу тизим қанчалик ўзини оқлагани ушбу компаниянинг дунёда тутган ўрни ҳам кўрсатиб турибди.

    Яхши кадрни макали кадрлар яратади

    Осиё «йўлбарс»и — Сингапур салоҳиятли кадрлар сиёсати орқали катта ривожланиш йўлига чиқди. Сингапур президенти: «Бу мамлакатни халқ ва ўқитувчилар яратади» дейди. Яъни садоқатли ўқитувчилар мамакали кадрларни етиштириб берди. Сиз ҳам кўп йиллик иш тажрибага эга ва виждонли ходимларни ёш кадрлар билан устоз-шогирд тизимини йўлга қўйинг. Яхши кадрларни тажрибали кадрлар яратади.

    Қанчалик ўзингизга ишонсангиз ҳам ўрганишдан тўхтаманг

    Мен ўзимга ишонган одамман. Бироқ «Тараққиёт» танловидаги вазифалар ҳамда топшириқларнинг ҳар хил тузилганлиги, раҳбар бошқарув тизимини янада яхшилаш борасида ўз устида доимо ишлаб бориши лозимлигини менга яна бир бор исботлаб берди.

    Кадрларни қадрлаш...

    Ўз вазифасини бажаролмаётган ходимга раҳбар буюрилаётган иш қандай бажарилиши лозимлигини бир неча марта кўрсатиб бериши керак. Бу бевосита раҳбарнинг вазифаси. Ўргатмасдан туриб ходимдан натижани талаб қилиш ўзаро муносабатларга путур етказади. Бир неча бор кўрсатиб тушунтириб, аниқ ифодалаб берганингиздан сўнг ҳам натижа бўлмаса, унда у ходимни баҳридан ўтиш керак. Ўз вазифасини бажаролмаётган ходим ишини бошқа, ўз вазифасини виждонан бажарадиган ходимга юклайвериш аввало адолатсизлик бўлса, иккинчидан иш самарадорлигига салбий таъсир кўрсатади. Шу билан бирга, бу нарса ходимлар ўртасидаги ўзаро муҳитга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Алалоқибат, вазифаларни сидқидилдан бажаридган ходимнинг ўзини ҳурмат қиладиган бошқа ишга ўтиб кетишининг эҳтимоли катта.

    Маълумот учун, Ўзбекистон Бош прокуратураси Академияси прокуратура органларининг таълим ва илмий тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

    16.09.2019, 21:15   Изоҳ (0)   13947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Илҳом Файзуллаев Тошкент шаҳар ИИББ Ташкилий бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди

    16.09.2019, 20:59

    Сурхондарёда трактор бутунлай ёниб кетди, куйган ҳайдовчи шифохонага ётқизилди

    16.09.2019, 20:43

    Тошкентдаги «Москва энергетика институти» миллий тадқиқот университети филиалига раҳбар тайинланди

    16.09.2019, 20:29

    Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Йўлбарсхон Мансуров Россия университети филиалига директор бўлди

    16.09.2019, 20:14

    Андижонда иссиқхона учун ер олиб беришни ваъда қилган ишсиз 2 минг долларни олган вақтида ДХХ томонидан ушланди

    16.09.2019, 19:58

    Абдулазиз Комилов Индонезиянинг учинчи президенти вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

    16.09.2019, 19:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.