Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бокс бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.
15 сентябрь, якшанба куни ўзбекистонлик боксчи Дилшод Рўзметов мусобақа доирасидаги иккинчи жангини Конго вакили Пита Кабежи Петерга қарши ўтказди ва 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, Рўзметов Жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, Дилшод биринчи босқичда мўғулистонлик Шинебаяр Нармандахни таслим этганди.
Янада кўпроқ бокс ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)