Буюк Британиядаги Бленхейм саройидан италиялик замонавий рассом Маурицио Каттеланнинг меҳнат маҳсули — 750 пробали тилладан ясалган, нархи бир миллион евродан қимматроқ турувчи унитаз ўғирлаб кетилди, деб хабар беради Meduza.
Унитаз ўғирлангач, канализация ёрилиб кетган, бунинг оқибатида эса саройдаги интерер зарар кўрган.
Полициянинг тахмин қилишича, ўғирликни бир неча киши содир этган ҳамда жараёнда камида икки автомобилдан фойдаланилган.
Ҳозирда ўғирликка алоқадорликда гумонланиб, 66 ёшли эркак ҳибсга олинган.
Тилла унитаз биринчи марта 2016 йилда Нью-Йоркдаги Соломон Гуггенхайм музейида намойиш этилган.
Ўшанда Каттелан беш йиллик танаффусдан сўнг бошлаган ишига қайтган эди.
Каттеланнинг ушбу санъат асарига «Америка» деб ном берилган эди. У ишлайдиган унитаз эди.
Унитаздан исталган киши фойдаланиши мумкин бўлган. У ўғирланганидан сўнг сарой ходимлари «юз берган ҳолатдан афсусда эканликлари, бироқ ҳеч ким жабрланмаганидан хурсанд эканликларини» билдирган.
Улар шунингдек «бу аҳмоқона ҳаракатлар туфайли Маурицио Каттеланнинг ажойиб санъат асарига зарар етмаслиги»га умид қилишини ҳам айтиб ўтган.
Изоҳ (0)