Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросими муносабати билан соат 20:30 да Қўқон шаҳридаги Ўрда майдонида мушакбозлик уюштирилади. Мушакбозликни Ўрда майдони ва унинг атрофидан томоша қилиш мумкин бўлади.
«Дарё» манбасининг маълум қилишича, тантанали маросим муносабати билан тарихда илк марта турли хил рангдаги 5000 та мушак отилади.
Маълумотларга кўра, фестивалнинг очилиш маросими соат 18:00 да бошланиши режалаштирилган. Очилиш маросимида иштирок этиш учун Президент Шавкат Мирзиёев Қўқонда бўлиб турибди.
Изоҳ (0)