Наманганда бўлиб ўтаётган тиббиёт бўйича халқаро форум доирасида вилоят кардиология марказида илк бор беморга буйрак кўчириб ўтказилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Академик Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий маркази бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фазлиддин Баҳриддинов мураккаб жарроҳлик амалиётини шогирдлари билан биргаликда амалга оширди.
Операция қарийб 2,5 соат давом этди. Наманган шаҳрида яшовчи 37 ёшли Барно Мусабоевага донор — отаси Собиржон Мусабоевнинг бир буйраги трансплантация қилинди. Уларнинг ҳолати қониқарли эканлиги айтилмоқда.
— Беморнинг руҳан тетиклиги, соғлом кайфияти ва яшашга бўлган умиди трансплантация муваффақиятли якунланишида асосий омил бўлди, — дейди таниқли жарроҳ Фазлиддин Баҳриддинов.
Қайд этилишича, ҳозиргача бундай жарроҳлик амалиёти фақат хорижда ва Тошкентда бажариб келинган, вилоятларда қўл урилмаган.
Изоҳ (0)