Футбол бўйича Италия А Сериясининг 3-тур баҳсларига 14 сентябрь, шанба куни старт берилди.
Турнинг дастлабки ўйинида Криштиану Роналду етакчилигидаги Туриннинг «Ювентус» клуби меҳмонда «Фиорентина»га қарши майдонга тушди.
Ушрашувда ҳисоб очилмади ва томонлар бир очкодан бўлишиб олди.
Мазкур бансдан сўнг туринликлар 7 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида етакчилик қилмоқда. «Фиорентина» эса 1 очко билан 16-поғонада бормоқда.
А Серия
3-тур баҳси
14 сентябрь, шанба
«Фиорентина»—«Ювентус» 0:0
«Фиорентина»: Дронговски, Далберт, Миленкович, Пеццелья (Чеккерини, 83), Лирола, Бадель, Пульгар, Рибери (Боатенг, 69), Кастровилли (Журковски, 89), Кьеза, Касерес«Ювентус»: Шченсни, Данило (Куадрадо, 62), Алекс Сандро, Бонуччи, де Лигт, Матюиди, Пьянич (Бентанкур, 44), Хедира, Дуглас Коста (Бернардески, 8), Роналду, Игуаин
Огоҳлантиришлар: Касерес (10), Пьянич (14), Кьеза (36), де Лигт (46), Кастровилли (77), Бентанкур (82)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)