Ёзги трансферлар вақтида «Манчестер Юнайтед» «Реал» ярим ҳимоячиси Тони Кроосни сотиб олишга уриниб кўрди.
Sport Bild хабарига кўра, «қизил иблислар» 29 ёшли хавбек учун «Қироллик клуби»га 75 миллион евро таклиф қилган. Бироқ Мадрид жамоаси бу таклифга розилик билдирмаган. Кейинроқ эса томонлар Поль Погба трансферига Кроосни қўшиш устида музокара олиб борган ва якунда муросага кела олмаган.
Қайд этилишича, клублар Тони трансферини қишда яна муҳокама қилиши мумкин.
Маълумот учун, немис футболчисининг «Реал» билан шартномаси 2023 йил ёзида якунига етади. У жорий мавсум клуб сафида 3 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)