«Милан» ва «Интер» жамоалари «Сан-Сиро» стадионини сотиб олиш ниятида эмас ҳамда янги ўйингоҳ қуришни режа қилмоқда, дея хабар қилмоқда Football Italia.
Аввалроқ Милан мэри Жузеппе Сала клубларга стадионни 70 миллион еврога сотиб олишни таклиф қилгани хабар берилганди. Ушбу таклиф Милан клубларини қониқтирмаган, улар «Сан-Сиро»дан узоқ бўлмаган жойда янги стадион қурмоқчи.
Рад жавобининг берилишига клубларнинг А Серия, Кубок ва Еврокубоклардаги ўйинлари туфайли «Сан-Сиро»ни қайта таъмирлашнинг иложи йўқлиги сабаб бўлган. Бундан ташқари қайта таъмирлашдан кейин томошабин сиғими пасаяди ва бунинг натижасида клублар йилига 35 миллион еврога яқин даромаддан қуруқ қолади.
Бунинг ўрнига икки клуб 60 минг томошабингга мўлжалланган янги замонавий стадион қуришни мўлжал қилмоқда, унда стадион шовқинини 40 фоизга пасайтириб берадиган қоплама ҳам бўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)