1 октябрдан пойтахтда тажриба тариқасида чек лотереяси жорий қилинади. Бу Ўзбекистон Президентининг «Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳисоб-китоблар тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш ҳамда ушбу соҳада жамоатчилик назоратини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.
Ютуқли ўйинлар онлайн-НКМ ёки виртуал кассадан фойдаланишга ўтган тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган чеклардаги QR-код ёки фискал белгилар асосида ўтказилади.
Молия вазирлигига ютуқли ўйинни ташкил этиш учун бир миллиард сўм миқдорида бюджет маблағлари ажратиш ҳақида топшириқ берилган. 1 октябрга қадар ютуқли ўйинни ўтказиш бўйича тартиб ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Кейинчалик мазкур тажриба бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.
Изоҳ (0)