• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Мушакбозлик ёнғини, заҳарланган итлар, жафокаш Фаластинга туҳфа ёки «Google бизга солиқ тўлайдими?»

    «Дарё» сайтида  ҳафтанинг энг муҳим ва муҳокамали хабарлари шарҳини бошлаймиз.

    Бу йили катта тантана билан нишонланган Мустақиллик байрами ёрқин салютлари билан ёдда қолди. Тошкентда байрамона мушакбозлик ўтказилиб, Халқлар дўстлиги саройи орқасида жойлашган 80 та қурилма ёрдамида 2 700 дан кўпроқ салют отилган. Салютлар баландлиги 350 метрдан ошиб, янги тарихимизда ўзига хос рекорд ўрнатди.

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги

    Фото: Наманган вилоят ҳокимлиги

    Наманганда ҳам байрам муносабати билан 1 150 та мушак отилди. Энг кучли салютнинг баландлиги 300 метрдан ошди. Азалдан тўю тантаналарга кичик кўнгилсизликлар ҳамроҳ бўлганидай, Самарқанд ва Қаршидаги мушакбозлик натижасида шаҳарнинг қуриган ўтлари ёниб кетди. Ҳеч ким тан жароҳати олмади, бино ва иншоотларга ҳам аланган ўтгани йўқ.

    * * *

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Солиқ кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасида жисмоний шахсларга реклама жойлаштириш, қидирув тизимларга кириш имконини тақдим этиш, статистика юритиш, онлайн-савдо майдончалари, стриминг сервиси кўрсатиш билан шуғулланувчи компанияларга нисбатан солиқ жорий этилиши кўзда тутилган. Ўзбекистонда интернет сегментида бундай хизматларни Google, Yandex, Alibaba, Netflix каби компаниялар кўрсатишини эътиборга олсак, қисқача айтганда, уларга солиқ солинмоқчи. Аксарият интернет-компанияларнинг Ўзбекистонда ваколатхонаси йўқ ҳамда улар солиқ тўламайди. Ушбу хабар кўпчилик интернет фойдаланувчиларининг истеҳзоси ва хавотирини юзага келтирди. Аммо таъкидлаш керакки, Google ва Apple каби компаниялар Россияда 18 фоиз ҚҚС тўлайди. Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам интернет-компаниялар учун солиқ жорий этиш ниятида эканини маълум қилган.

    * * *

    Сўнгги кунларда Самарқандда ит ва мушуклар ёппасига заҳарлаб ўлдирилаётгани жамоатчиликнинг диққат марказида қолди. Ит-мушуклар заҳарланиши «Шарқ тароналари» фестивали арафасида бошланган эди. Сосиска ва бошқа егуликлар ичига солинган заҳарни истеъмол қилган уй ҳайвонлари ўлимолди талвасаси акс этган видео ва суратлар тарқалиши жамоатчиликнинг қаттиқ эътирозини келтириб чиқарди. Бу Ўзбекистоннинг халқаро қиёфасига доғ тушириши айтилди. Ҳафта ўрталарида Самарқандда ит ва мушукларни заҳарлаб ўлдирган мансабдор шахслар эгаллаб турган лавозимларидан бўшатилгани хабар қилинди. Ҳокимлик ҳолатни ўз назоратига олганини билдирди.

    * * *

    Ўтаётган ҳафтада жафокаш Фаластин халқига Ўзбекистон ажойиб туҳфа тақдим қилди. Аниқроғи, жаҳон чемпионатига саралаш босқичида ўзбек футболчилари фаластинликларга 2:0 ҳисобда ютқазиб қўйди. Мухлислар ҳар галгидек ҳафсаласи пир бўлганини изоҳловчи муносабатлар билан футболчилар ва мураббийни қарши олди. Дарвозамизга гол урган Даббаҳ исмли футболчининг исм-шарифига боғлиқ мутойибалар авж олди. Изоҳларда бош мураббий Эктор Куперни истеъфога йўллаш ҳам тилга олинди. Эктор Купер ўйиндан сўнг журналистлар билан суҳбатда «Биргина мағлубиятдан фожеа ясаш тўғри эмас», деди ва истеъфо ҳақида гапириш ноўринлигини тушунтирди. «Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва қолган ўйинларда максимал очколарни тўплашга ҳаракат қиламиз», деди Купер.

    Фаластин тарихда илк бора Ўзбекистонни ютганини эслатиб ўтамиз.

    * * *

    Талабаларга стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контрактни тўлаш имконияти яратилди. Стипендия олиб ўқишни истасангиз – кўпроқ «контракт» тўлайсиз, истамасангиз – озроқ.

    Стипендиясиз қиймат миқдорлари, ҳар ойлик талабага тўланиши белгиланаётган 400 000 сўм, бир йилда жами 4 800 000 сўмни чегириб ташлаш ҳисобига шакллантирилади.

    Фото: Telegram / «Ҳуқуқий ахборот»

    Фото: Telegram / «Ҳуқуқий ахборот»

    Масалан, педагог бўладиган талабадан қуйидагича тўловларнинг бирини танлайди:

    Стипендия билан — 10 792 960 сўм (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан 17 баробар);

    Стипендиясиз — 5 992 960 сўм (10 792 960 сўм — 4 800 000 сўм).

    2019/2020 ўқув йилидан бошлаб тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларга ойлик тўланадиган стипендия миқдори 400 000 сўм этиб белгиланади.

    Шунингдек, 2019/2020 йил учун тўлов-контракт миқдорлари жадвали ҳам чоп этилди. Табиийки, тўловларнинг янги миқдорини фуқаролар хуш қаршилади, дея олмаймиз.

    Дарвоқе, тўловларга оид яна бир хабар. Ёдингизда бўлса, ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар, улар учун тиркамаларга нисбатан утилизация йиғими жорий этилиши хабари тарқалганди. Ушбу қонун лойиҳасини Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари қаттиқ танқид қилди. Агар ушбу йиғим жорий этилса, шундоғам қиммат машина нархи янаям ошиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    Ҳафта ижтимоий муаммолари: Ўқинг, фақат йиғламанг

    Депутат Расул Кушербоевнинг айтишича, фракция аъзоларининг эътирозларидан қонун лойиҳаси овозга қўйилса, қўллаб-қувватланмаслиги сезилди. Шу сабабли илтимосга кўра, маълум муддатга кун тартибидан чиқариб ташланган.

    * * *

    Ягона мактаб формаси мавзуси атрофидаги муаммолар тинадиганга ўхшамайди. Сўнгги бир ой ичида Халқ таълими вазирлиги аввал ота-оналарга мурожаат, кейин эса баёнот билан чиқди. Унда ўқувчилардан низом талабларига бўйсуниш сўралган. Аммо ўқувчи қизларнинг ҳижоби масаласини фуқаролар қайта-қайта кўтармоқда. Хусусан, 6 сентябрь куни тошкентлик Лазиз Асадов бешинчи синфда ўқийдиган қизининг рўмолини ҳимоя қилиб ижтимоий тармоқда жонли эфир қилди. Воқеа жойида халқ таълими бошқармаси вакиллари келди, кейинроқ фуқаро кийимидаги қора кўзойнакли тўрт киши келиб унинг қўлини қайирганча машинага солиб кетган. Асадов ички ишлар идорасида олти соат тутиб туриб, кейин қўйиб юборилган. Рўмол ишлари билан шуғулланаётган ички ишлар бошқармаси ходимлари Асадовга ўзини таништирмаган. Асадовнинг айтишича, қизи ўз хоҳиши билан ўранади. Бешинчи синф қизга мактабда «бу сенинг родной даданг эмас» дея руҳий босим ўтказилган.

    «Дарё» янгиликларини кузатиб боринг. Ўзбекистон ва дунё хабарларидан энг биринчи хабардор бўлинг.

    08.09.2019, 18:15   Изоҳ (0)   66152
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «4 кишига мўлжалланган хоналарда 8 нафар бемор ётиб даволанмоқда». Қашқадарёдаги асаб-руҳий касалликлар шифохонасида беморлар учун жой танқис

    08.09.2019, 17:56

    Тошкентда «ишлаган пулингни ярмини берасан» деб хивалик устадан 20 млн сўм талаб қилган шахс ушланди

    08.09.2019, 16:34

    Ўзбекистондаги биринчи чек лотереясига 1 млрд сўм ажратилади

    08.09.2019, 16:13

    Сурхондарё ҳокими ўринбосари ўз никоҳ тўйини намунавий тарзда ўтказди. Тўйда 167 киши қатнашди

    08.09.2019, 15:55

    Асакада маст эркак 9 яшар қизга нисбатан одобсиз ҳаракатлар қилган, сўнг калтак еган. ИИБ ҳолат юзасидан ахборот берди (видео)

    08.09.2019, 15:31

    Одилхон қори яна ишдан кетди (видео)

    08.09.2019, 14:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.