Ижтимоий тармоқларда Шоштепа археологик ёдгорлигининг ҳозирги ҳолати кенг муҳокама қилинмоқда. Тошкентликлар ёдгорлик вайрон бўлиши ва келажак авлодлар учун етиб бормаслигидан хавотир билдирмоқда.
Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматига кўра, шаҳар маъмурияти Тошкент тарихий мероси сақланиб қолиши тарафдори. Ҳозирда ёдгорликни консервациялаш бўйича лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. Вайрон бўлаётган тепалик устига қоплама ёпиш ва атрофдаги ҳудудда туристик зона яратиш режалаштирилмоқда.
«Мазкур ишларнинг бажарилиш муддати ҳақида кейинроқ маълум қилинади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун:
Шоштепа милоддан аввалги IX ва милодий XVI асрларга оид ёдгорлик бўлиб, Сергели тумани, Чоштепа кўчасида, Жўн канали бўйида жойлашган. Ва айни шу ёдгорликдан Тошкентнинг 2200 ёшини белгилашга имкон берадиган шаҳарча белгилари топилган.
Изоҳ (0)