Қашқадарёлик 14 ёшли абитуриент талаба бўлди. Бу ҳақда Қарши давлат университети матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
Таъкидланишича, Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида яшовчи 14 ёшли Жасурбек Ғуломов Қарши давлат университетининг биология факультетига давлат гранти асосида ўқишга кирган.
Китоблик Жасурбек Ғуломов 2004 йил туғилган бўлиб, жорий йил Китоб туманидаги 3-сонли академик лицейнинг табиий фанлар йўналишини тамомлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2019—2020-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига абитуриентларни рўйхатдан ўтказишда энг ёш абитуриент 14, энг кекса абитуриент эса 87 ёшда эканлиги маълум бўлганди.
Изоҳ (0)