Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 4 сентябрь куни инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов бошчилигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
Тегишли идоралар ва вазирликлар раҳбарлари Россияга юқори даражадаги ташрифга тайёргарлик кўришда: юқори рентабеллик ва миллий иқтисодиётнинг комплекс ривожланиши учун аҳамиятли янги лойиҳавий таклифларни тайёрлаш мақсадини илгари сурган ҳолда ўзларига асосий вазифаларни белгилаб олди.Шунингдек, савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон—Болгария, Ўзбекистон—Чехия ва Ўзбекистон—Польша ҳукуматлараро комиссияларининг 2019 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилишларига тайёргарлик кўриш масалалари биринчи навбатда кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Шавкат Мирзиёев жорий йил Россияга ташриф билан бориши ҳақда май ойида хабар берганди.
Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг апрелида икки кунлик ташриф билан Россияга борган, ўшанда ташрифи доирасида умумий қиймати 16 миллиард доллар бўлган ҳужжатлар имзоланган эди.
Изоҳ (0)