Хавфсизлик бўйича эксперт Саньям Жейн Facebook фойдаланувчиларининг телефон ва ID рақамлари сақланувчи маълумотлар базаси очиқ эканини аниқлади, деб хабар беради Meduza.
Мазкур маълумотлар базасида 419 миллион фойдаланувчи ҳақида маълумотлар сақланган бўлиб, уларнинг 133 миллиони АҚШ фуқароси. Жейннинг айтишича, у айрим машҳурлар ҳақида ҳам маълумотларни топган, бироқ айнан кимлар эканлигига ойдинлик киритмаган.
База серверга паролсиз жойлаштирилгани сабаб, исталган одам ундан фойдаланиши мумкин. TechCrunch вакиллари хостинг-провайдер билан боғланганидан кейингина база ўчириб қўйилган.
Facebook эълон қилинган маълумотлар базасини эски деб атади — унда 2018 йилдаги ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг телефон рақамларига оид маълумотларни ёпиб қўйганидан кейинги маълумотлар бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)