Франция жандармериясининг кибержиноятчиликка қарши курашиш бўйича махсус маркази хакерлар гуруҳи томонидан узоқ вақт давомида фойдаланиб келинган вирусни йўқ қилишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Le Figaro газетасининг маълумотларига кўра, жандармлар кибержиноятчиликка қарши курашиш вақтида хакерларнинг ҳужуми орқали 850 мингдан ортиқ компьютерга туширилган вирусни бартараф этишга муваффақ бўлган. Вирус тушган компьютер эгалари ўз қурилмаларини хакерлар масофадан туриб назорат қилаётганидан бехабар бўлган.
Жандармериянинг таъкидлашича, ушбу жиноий гуруҳ глобал тармоқда камида 3 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади. Ҳуқуқ-тартибот органлари ўз операцияларини узоқ вақт уларни таъқиб қилиш ва батафсил разведка маълумотларга асосланиб олиб борган.
Жандармерия экспертларининг аниқлашича, ҳужумлар Париж яқинидаги серверлар орқали амалга оширилган.
Изоҳ (0)