Аввалроқ, Тошкент циркида томоша вақтида бахтсиз ҳодиса юз бергани, гимнастикачи қиз баландликдан йиқилиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.
Ижтимоий тармоқларда ушбу ҳолат акс этган видео эълон қилинди.
Маданият вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 1 сентябрь, якшанба куни «Ўзбек давлат цирки»да бўлиб ўтган томоша вақтида Ирина Валтер аренадан, баландликда (ҳавода) «Жуфтлик полотно» номерини амалга ошираётган вақтида йиқилиб тушган.
Қайд этилишича, ҳозирда Ирина Валтернинг аҳволи яхши, уй шароитида даволаниш ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)