Мустақиллик куни муносабати билан Тошкент кўчаларига 6852 дона Ўзбекистон байроғи ўрнатилди. Байрам нишонланган кечаси уларнинг 2037 таси ўғирланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати «Дарё»га хабар берди.
Хусусан, Бектемир туманида 71 та, Мирободда — 207 та, Олмазорда — 87 та, Сергелида — 123 та, Учтепада — 76 та, Яшнободда — 60 та, Чилонзорда — 560 та, Шайхонтоҳурда — 512 та, Юнусободда — 112 та ва Яккасаройда — 229 та байроқ ўғирлаб кетилган.
Қайд этилишича, битта байроқнинг нархи 70 минг сўмни ташкил этади. Шундай қилиб, бир кечада етказилган зарар миқдори 142,6 миллион сўмни ташкил этди.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда номаълум шахсларнинг симёғочлардаги байроқларни ечиб олаётгани тасвирланган фотосурат ва видеолар тарқалган эди.
Изоҳ (0)