«Ювентус» клуби ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду васиятномасига ўзгартириш киритди, дея хабар қилмоқда АS.
Манбада таъкидланишича, Криштиану Лиссабондаги меҳмонхонасида адвокатлари билан учрашган. Роналду қайлиғи Жоржина Родригесни расмий меросхўрга айлантирган. Бироқ меросни асосий тақсимловчи футболчининг онаси Мария Долорес Авейра бўлиб қолади. Яъни Жоржина меросга эга бўлса ҳам пул ўз хоҳишига кўра ишлата олмайди.
Роналду бундан аввал сўнгги бор мазкур ҳужжатга 2017 йилда ўзгариш киритганди. Роналду васиятномасига нафақат ўз болалари, балки, жиянларини ҳам киритган.
АS маълумотларига кўра, Роналдунинг умумий маблағи 300 миллион еврога тенг. Бироқ футболчи йилига ўртача 108 миллион евро ишлаб топади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)