5 сентябрь, пайшанба куни Осиё минтақасида ЖЧ—2022 мусобақасининг 2-саралаш босқичи старт олади.
Ўзбекистонлик ҳакамларнинг икки нафари 1-тур ўйинларига тайинланди. Илгиз Танташев Камбоджа ва Гонконг терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқариб борса, Азиз Асимов Қатар — Афғонистон ўйинида ишлайди.
ЖЧ—2022
2-саралаш босқичи
1-тур баҳслари
Камбоджа — Гонконг
5 сентябрь, 16:30Бош ҳакам: Илгиз Танташев (Ўзбекистон)
Ёрдамчи ҳакамлар: Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон), Жаҳонгир Саидов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Насрулло Кабиров (Тожикистон)
Назоратчи: Абдуллоҳ Дор Муҳаммад Балидеҳ (Қатар)
Комиссар: Ричард Жосон (Филиппин)
Қатар — Афғонистон
5 сентябрь, 21:30Бош ҳакам: Азиз Асимов (Ўзбекистон)
Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов (Ўзбекистон), Алишер Усмонов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Али Шабан (Қувайт)
Назоратчи: Исмоил Аднан Алҳафи (Иордания)
Комиссар: Ка Чунг Чан (Гонконг)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)