«Ростов» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Россия Премьер лигасининг август ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси ўтган ой Россия чемпионатида бешта ўйин ўтказиб, 5 та голга муаллиф бўлди ва тўпурарлар рўйхатида етакчига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов июль ойида ҳам номзодлар рўйхатига киритилган, бироқ совринга «Крилья Советов» ҳужумчиси Александ Соболев эга чиққанди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)