Футбол бўйича ЖЧ—2022 иккинчи саралаш босқичи 1-туридан ўрин олган Фаластин — Ўзбекистон учрашувини хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.
«Файсал ал-Ҳуссайни» стадионида бўлиб ўтадиган учрашув хитойлик Фу Минг бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ўйин 5 сентябрь, пайшанба кунига белгиланган. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланади.
Фаластин — Ўзбекистон
Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)
Ёрдамчи ҳакамлар: Ҳуо Веиминг (Хитой), Ванг Децин (Хитой)
Захира ҳаками: Арафа Муҳаммад (Иордания)
Назоратчи: Баскар Пурушотаман (Ҳиндистон)
Комиссар: Шаҳир Аҳмед (Мальдив)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)